Фарзандлар учун энг яхши мерос. Пайғамбар /с/ Аҳл байти/а/ дан одоб ҳақидаги 6 ҳадис
(last modified Mon, 28 Oct 2024 10:32:55 GMT )
октябр 28, 2024 15:32 Asia/Tashkent
  • Фарзандлар учун энг яхши мерос. Пайғамбар /с/ Аҳл байти/а/ дан одоб ҳақидаги 6 ҳадис
    Фарзандлар учун энг яхши мерос. Пайғамбар /с/ Аҳл байти/а/ дан одоб ҳақидаги 6 ҳадис

Порс тудей сайти бу масалада Ислом пайғамбари/с/ хонадонлари имомларининг одоб ҳақидаги 6 та қимматли сўзларини келтирган.

1 - Одоб нима?

سُئِلُ الاْءمامُ الْحُسَیْنُ [ علیه السلام] عَنِ الْأدَبِ فَقالَ: هُوَ أنْ تَخَرُجَ مِنْ بَیْتِکَ، فَلاتَلْقى أحَداً إلاّ رَأیْتَ لَهُ الْفَضْلَ عَلَیْکَ.

Имом Ҳусейн /с/ дан сўрадилар: Одоб нима? Имом дедилар: Одоб шуки, уйингдан чиқсанг, ҳеч кимни ўзингдан устун ва яхши деб билмагунингча у билан учрашма.

2- Пайғамбар/с/ хонадонлари олдидаги энг яхши нарса 

قـالَ جَعْفَرُ بْنُ مُحَمَّدٍ علیهماالسلام: إنّا لَنُحِبُّ مِنْ شیعَتِنا مَنْ کانَ عاقِلاً، فَهیماً، فَقیهاً، حَلیماً، أدیباً، مُداریاً، صَبُوراً، صَدُوقاً

Имом Содиқ /а/ дедилар: биз тобеларимиз ва пайравларимиздан доно, фаҳмли, илмли, бағрикенг, хушмуомала, одобли, сабрли ва ростгўй кишини яхши кўрамиз.

3- Одоб асл насабдан ҳам устунроқдир 

قـالَ علىٌّ علیه السلام: ألْأدَبُ یُغْنى عَنِ الْحَسَبِ

Имом Али /а/ ҳам айтганлар: Одоб инсонни насаб жиҳатидан эҳтиёжсиз қилади. /Яъни , унинг ўзи шараф манбаидир/ 

4- Фарзанд учун энг яхши мерос 

قالَ أبوُ عَبْدِ اللّه علیه السلام: إنَّ خَیْرَ ماوَرَّثَ الآباءُ لِأبنائِهمْ ألأدَبُ لاَالْمالُ، فَإنَّ الْمالَ یَذْهَبُ وَ الْأدَبُ یَبْقى.

Имом Содиқ /а/ деганлар: Оталар фарзандларига қолдирган энг яхи меросбБойлик эмас, бу одобдир. чунки бойлик йўқолади, одоб қолади. 

5- Одобли одам обид ва ё ибодат қилувчидан қадрлироқдир 

قـالَ الْباقِرُ علیه السلام: صَمْتُ الْأدیبِ عِنْدَاللّه ِ أفْضَلُ مِنْ تَسْبیحِ الْجاهِلِ

Имом Боқир /а/ айтганлар: Одобли инсоннинг сукут сақлаши Аллоҳ таоло ҳузурида жоҳил кишининг тасбеҳидан афзалроқдир.

6- Одобнинг энг кам даражаси 

عَنْ الاْءمامِ الْحَسْن الْعَسْکَرى علیه السلام: کَفـاکَ أدَبـاً لِنَفْسِـکَ تَجَنُّبُکَ ما تَکْرَهُ مِنْ غَیْرِکَ 

Имом Аскарий /а/ айтганлар: Одобда бошқалардан ўзингга ёқмайдиган нарсадан возкечишинг кифоя  

Ёрлиқ