Январ 28, 2020 16:10
Қорақалпоғистон Республикаси, Қўнғирот туманининг Ўзбекистон – Қозоғистон чегарасида жойлашган «Довуд ота» божхона пости яқинидаги кичик намозхонанинг ноқонуний қурилгани ва бузиб ташланиши тўғрисида суд қарори чиқди. Бинони барпо қилган тадбиркор унинг бузилмаслигини, давлат ҳисобига ўтказилишига ҳам рози эканини таъкидлаб, сайёҳлар, зиёратчилар ва ҳамюртларимиз учун асраб қолинишини сўрамоқда. Бу ҳақда Кун.уз нашри хабар қилди.