Сионистик режимнинг Эронга қарши тажовузларини қоралашда халқаро миқёсдаги реакциялар
Саудия Арабистони, Малайзия, Покистон ва Уммон ТИВ- лари алоҳида баёнотларида сионистик режимнинг Эронга қарши ҳарбий тажовузини кескин қоралашди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Малайзия ТИВ сионистик режимнинг Эронга қарши тажовузига кўрсатган аксиламалида, Малайзия бугун эрта тонгда сионистик режимнинг Эронга ҳужумларини қоралайди ва буни халқаро қонунларни очиқдан-очиқ бузиш ва минтақа барқарорлигига жиддий таҳдид сифатида билади деб эълон қилди.
Исроил режими ҳаракатларининг давом этиши Ғарбий Осиё минтақасида можароларнинг кенгайишига ва каттароқ инқирозларнинг юзага келишига олиб келиши мумкин деб қўшимча қилинган Малайзия ТИВ баёнотида.
Саудия Арабистон ТИВ ҳам чиқарган баёнотида, Эрон дучор бўлган ҳарбий тажовуз суверенетини бузиш ва халқаро қонунлар ва урф-одатларни поймол қилиш ҳисобланади ва Риёз ҳукумати буни қоралайди деб таъкидлади.
Покистон мамлакати ТИВ матбуот котиби ҳам ўз баёнотида Эрон Ислом респубилкаси суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига қарши ҳарбий ҳужумлари БМТ Низоми ва халқаро қонунларни қўпол равишда бузишдир деб маълум қилди.
Уммон ТИВ ҳам ўз баёнотида Исроил режимини Эронга қарши тажовузкор ҳаракатларини кескин қоралаб буни Эрон суверенитетини очиқдан-очиқ бузиш ва халқаро қонунларни поймол этиш деб баҳолади.