ҲарамдагиСахнлар( майдонлар)
(last modified Sat, 10 Dec 2016 06:09:58 GMT )
декабр 10, 2016 11:09 Asia/Tashkent
  • ҲарамдагиСахнлар( майдонлар)
    ҲарамдагиСахнлар( майдонлар)

Исломий жумҳурият Сахни( майдони) Исломий жумҳурият

майдони муборак Исломий инқилобнинг ғалабасидан кейин азиз зиёратчиларга яхши шароит яратиш учун қурилган бинодир. Ушбу бино муқаддас жойларнинг энг катта майдонларидан ҳисобланади.

Исломий жумҳурият майдони салонлари билан биргаликда 8060 кв. метр масоҳатни ташкил этади. Унинг ер остидаги  инфратузилмаларнинг масоҳати 7190 кв. метрни ташкил этади ва Равзаи мунавваранинг ғарбий қисмида жойлашган.

Ушбу майдон 1) Олтин айвон, 2) Шимолий айвон, 3) Ғарбий айвон, 4) Жанубий айвон, 5) Саққохона, 6) Қуёшли соат, 7) Айвоннинг жанубий дераза, 8) шимолий ва жанубий айвонларда қад кўтарган иккита минорадан иборатдир.

 

Муқаддас ҚудсСахни( майдони)

 

Гавҳаршод жомеъ масжиди жанубида Шайх Баҳоий ибодатгоҳи ўртаси ва Имом Хумайний (р.а.) айвонларининг жанубий қисмида пойдевори 6969 кв. метр масоҳатга эга салон жойлашган. Ҳамда 2558 кв. метрга эга ер остидаги инфратузилмалар Муқаддас Қудс майдонида жойлашган. Ушбу майдонинг марказида Қудс шаклида Саққохона ҳам қурилган.

 

Жомеи Разавий муқаддасСахни( майдони)

 

Жомеи Разавий майдонининг қайтадан тикланиши 1366 йили бошланиб, шамсий 1381 йили охирга етказилган. Ушбу майдоннинг масоҳати 63919 кв. метрдир.

Валии аср (а) айвони ҳам ушбу майдоннинг қибла томонида жойлашган. Зиёратчиларнинг 1-чи ва 2-чи санитар гигиенияси мажмуасига келиб- кетишлари ҳам ушбу майдон билан амалга оширади. Жомеи Разавий майдонида 6 минора қурилган.

 

Ғадир муқаддас Сахни(майдони)

Ғадир майдоннинг инфратузилмалар билан умумий масоҳати 11549кв. метрни ташкил этиб, муқаддас жойларнинг ёнида жойлашган. Ушбу майдон жанубдан Жомеи Разавий муқаддас майдони, шарқ томонидан Исломий жумҳурият майдони ва шимолдан Ғадир айвони, Шайх Тусий ибодатгоҳи ва Шерозий хиёбонлари билан қўшилган.

Ғадир бозори ва 1-чи санитар гигиенияси мажмуаси майдоннинг ғарбий томонида жойлашган.

 

Кавсар муқаддас Сахни (майдони)

 

Кавсар майдонининг инфратузилмалар билан умумий масоҳати 12760 кв. метрни ташкил қилади ва у Жомеи Разавий майдонининг шимоли-шарқий ва муборак айвонни жануби-шарқийида жойлашган. Кавсар бозори ва 4-чи санитар гигиенияси мажмуаси ҳам ушбу майдоннинг шарқийсида бунёд этилган. Шунингдек, ушбу майдонда автомашиналар тўхташ жойи қурилган  ва ёзда  ушбу макон урдузабон зиёратчилари адабий маҳфиллари маросимларининг барпо этиш маҳаллидир.