ШОК! Ошмисан,ош!!! (ِВИДЕО)
(last modified Sat, 19 Aug 2017 06:25:07 GMT )
август 19, 2017 11:25 Asia/Tashkent

Олмалиқ шаҳрида битта қозонда 6 тонна ош дамланди

   Қозоннинг вазни 7070 кг, чуқурлиги 1 метр, қозон ўрнатилган ўчоқ вазни қарийб 3 тоннадир.

6 тоннали ошни пишириш учун 1650 кг гурунч, 826 кг мол гўшти, 825,5 кг қўй гўшти, 195 кг думба ёғи, 2,4 тонна сабзи, 185 кг пиёз, 350 литр ўсимлик ёғи, 48 кг туз ишлатилди.

Ошга 4,5 кг зира, 165 кг зирк, 90 кг нўхат, 3 кг мурч солинди.

Паловни Ўзбекистоннинг турли минтақаларидан келган 50 ошпаз пиширди. Ошпазлар узунлиги 2 метрдан зиёд капгирлардан фойдаланди.

Ош тадбир иштирокчилари ҳамда 22000 дан зиёд олмалиқликка тортилди.

Uznews.uzнинг Milliy телеканалга таяниб ёзишича, Олмалиқда пиширилган ош дунёдаги энг катта ошни пиширишга тайёргарликдир.

Ӯзбек ошпазлари Гиннес рекордлар китобига кириш учун жаҳон рекордини ўрнатишга 8 сентябрь куни ўтказиладиган анъанавий “Ўзбегим” фестивалида уриниб кўрмоқчилар.