Талабалар пахтадан шошилинч равишда қайтарилди
(last modified Fri, 22 Sep 2017 18:44:09 GMT )
сентябр 22, 2017 23:44 Asia/Tashkent
  • Талабалар пахтадан шошилинч равишда қайтарилди
    Талабалар пахтадан шошилинч равишда қайтарилди

Ўзбекистондаги барча билим юртларининг пахтага жалб қилинган талабалари ва ўқитувчилари 22 сентябр куни шошилинч равишда ортга қайтарилди.

Бир кун аввал Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов пахтага жалб қилинган талабалар, ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларини 22 сентябрь, соат 17:00 га қадар ортга қайтариш бўйича топшириқ бергани тўғрисида kun.uz сайти ўзининг “ишончли манбасига” таяниб хабар қилган эди.

Ўзбекистон Олий ва махсус таълим вазирлигининг мулозими ҳамда бир қатор олий ўқув юртларининг ректор ёрдамчилари 22 сентябр куни бош вазирнинг буйруғи асосида талабалар пахтадан қайтариб бўлинганини тасдиқлади.

– Кутилмаганда бизга бу ҳақда буйруқ бўлди. Бугун ҳамма талаба ва ўқитувчимиз пахтадан қайтиб келди. Душанба кунидан ўқиш, - деди Жиззах Политехника институти ректорининг ёрдамчиси.

Бу хабарни бир қатор университетларнинг талабалари ҳам тасидиқлашди.