Болалар уйида ӯтказилган тӯй
(last modified Thu, 05 Oct 2017 07:59:00 GMT )
октябр 05, 2017 12:59 Asia/Tashkent
  • Болалар уйида ӯтказилган тӯй
    Болалар уйида ӯтказилган тӯй

ОАВда Тошкент шаҳрида турмуш қурган икки ёшнинг болалар уйи тарбияланувчиларига байрам ташкиллаштирганлари олқишланмоқда, янада кўпчиликни Бекзод ва Дилафрўздан ибрат олишга чақириқлар янграмоқда.

 " Тошкентда илк бор! Ўзларининг тўйи арафасида Бекзод ва Дилафрўз болалар уйи жажжиларига байрам ташкил этишга қарор қилдилар. Уларни дўстлари қўллаб-қувватлашди, бахтли ўғил ва қизларнинг сони янада кўпайди, уларнинг юзларидаги табассумларидан қалбларга илиқлик кўпайди. Зифат, шоу-программа, танловлар, болалар ва тарбиячиларга совға-саломлар - кўнгилдагидек байрам бўлди. Дилафрўз ва Бекзод! Сизга ва сизнинг дўстларингизга раҳмат! Ҳар бир боланинг ҳар бир табассуми умрингизни узайтирсин!", деб ёзди Алена Праздник.

Охирги пайтда Ўзбекистонда тўйларни ихчамлаштиришга қарор қилинди.

Тўйлардаги дабдабабозлик, исрофгарчилик, тўй ўтказиш билан боғлиқ ортиқча харажатлар инсонлар ҳаётига салбий таъсир кўрсатаётганини Президент Шавкат Мирзиёев танқид қилди.

Республикада тўй ва шодиёналарни камхарж қилиш мақсадидаги саъй-ҳаракатларга қўл урилди.

Интернетда тошкентлик Бекзод ва Дилафрўзнинг савобли ишлари қўллаб-қувватланмоқда, Ўзбекистонда бундай ташаббусни кўпайтириш лозимлиги ҳақида ёзмоқдалар.

Ёрлиқ