ноябр 05, 2017 22:39 Asia/Tashkent
  • Тошкентда азон баланд овозда айтиладиган бӯлди
    Тошкентда азон баланд овозда айтиладиган бӯлди

Масжидларда овоз кучайтиргичдан фойдалана бошлагани ҳақида илк хабар берган Azon.uz сайтига кўра, Ўзбекистоннинг бошқа вилоятлари - Андижон ва Фарғонада ҳам баъзи масжидларда азон овоз кучайтиргичлар орқали чақирилмоқда.

Тошкентнинг Юнусобод, Чилонзор, Ҳамза, Яшнаобод туманларидаги йирик масжидларида азон овоз кучайтиргичлар орқали айтилмоқда. Тошкентдан олинган хабарларга кўра, ҳозирча азон овози масжиддан 300-500 метр нарига эшитилмоқда, аммо намозхонлар тез орада овозни баралла кўтаришга рухсат берилиши кутилаётганини айтмоқда.

Масжидларда овоз кучайтиргичдан фойдалана бошлагани ҳақида илк хабар берган Azon.uz сайтига кўра, Ўзбекистоннинг бошқа вилоятлари - Андижон ва Фарғонада ҳам баъзи масжидларда азон овоз кучайтиргичлар орқали чақирилмоқда.

Сайт, ўз манбаларига таяниб, Тошкентнинг Юнусобод, Чилонзор, Сергели туманларидаги масжидларга чақирилаётган азон овози атроф маҳаллалардан эшитилиб турганини хабар қилди.

Тошкентдаги мустақил журналист Абдураҳмон Ташановга кўра, овоз кучайтиргичлардан фойдаланиш ноябрь ойининг бошларида бошланган.

- Биз яшаб турган маҳалла масжидидан ҳам азон овози эшитила бошлади. Ҳозирча азон ва жума маърузаларининг овози масжиддан 300 метрча нарига қадар эшитилаяпти. Бомдод вақти яхши эшитилади, кундузи траспортнинг шовқини босиб кетаяпти. Бошқа намозхонлар билан ҳам гаплашдим - "Минор", "Тиллашайх", "Бодомзор", "Ислом ота", "Илон ота", "Катта қаъни" масжидларида азон овоз кучайтиргичларда айтилаяпти, - деди журналист.

 Расмий маълумотга кўра, ҳозир Ўзбекистонда 2 минг 37 та масжид бор. Уларда жами 5 мингдан ортиқ имом ва имом ноиблари ишламоқда.

Аслида, шу йилнинг Рамазон ойида Тошкентдаги қатор марказий масжидларида азон чақирилганда, Таровеҳ намозлари ўқилганда ва "Қуръон" тиловат қилинганда овоз кучайтиргичлардан фойдаланилгани кузатилган эди.​

Ўзбекистонда сўнгги 10 йилга яқин муддат давомида азонни овоз кучайтиргичлар орқали айтиш тақиқланган ва бунга бошқа дин вакилларининг эътирози сабаб бўлгани айтиб келинган.

Шу кунга қадар бу масжидларда азон фақат ичкарида, намозга келган қавмга эшитилар даражада айтиб келинмоқда.

Ёрлиқ