Алҳазар! Қарзга ботган эр хотинини сўйиб, ёқиб юборди
(last modified Wed, 15 Nov 2017 18:13:46 GMT )
ноябр 15, 2017 23:13 Asia/Tashkent
  • Алҳазар!  Қарзга ботган эр  хотинини сўйиб, ёқиб юборди

Марҳумнинг қариндошлари эр-хотин товуқ боқиш учун банкдан кредит олиб, қарзга ботгани ва рўзғор тебратишга қийналган эр шундай қотилликка қўл урган бўлишини назардан соқит қилмаяпти.

Хоразмнинг Шовот туманида 36 ёшли эркак ўз турмуш ўртоғини қишлоқ чеккасидаги далага олиб бориб, пичоқлаб ўлдириб, кейин устига бензин сепиб ёқиб юборди. Воқеа 13 ноябрь куни Шовот туманининг Чиғатой қалъа қишлоғида рўй берди. Уч фарзанднинг отаси бундай ваҳший қотилликка қўл урганининг асл сабаби, ҳозирча, маълум эмас.

Ҳозирда Шовот туман прокуратураси Ўзбекистон Жиноят кодексининг 98-моддаси - "Қасддан одам ўлдириш" банди бўйича иш очиб, ҳодисани тергов қилмоқда.

Хоразмнинг Шовот туманида яшовчи уч фарзанднинг отаси Шерзод Сопорбоев ўз турмуш ўртоғи 32 ёшли Назокат Пировани ваҳшийларча ўлдирганликда гумонланмоқда.

Гувоҳларнинг   айтишича, хотинини ўлдириб бўлиб, уйига қайтган эр хотини бўғизлагани ва устига бензин сепиб ёқиб юборганини отасига айтган.

Қотилликда гумонланаётган Шерзоднинг отаси Ражаббой ака   ўғлидан бу сўзларни эшитгач, уни ўз қўли билан туман милициясига олиб бориб топширганини айтди.