Шок! Тошкентда хавфли шахс қидирилмоқда
-
Тошкентда хавфли шахс қидирилмоқда
20 ноябрь кунининг иккинчи ярмида Тошкент шаҳридан чиқишдаги барча постларда, шаҳарга кириш ва шаҳардан чиқиш йўналишларидаги постларда («Эшонгузар», «Эркин», «Келес», «Барданкўл») текширув кучайтирилди, куннинг маълум вақтида постлар ёпиб қўйилди
Маълум қилинишича, соат 19:00 атрофида Тошкентдан Янгийўлга қатновчи маршруткалар қатновни тўхтатган, одатда бу йўналишда қатнов кечқурунги соат 21:00 гача, - Isuzu (297, 300), Gazel, Istana (224, 300) русумли автомобиллар воситасида амалга ошириларди.
Натижада бекатларда ўнлаб кишилар тўпланиб қолган, йўловчиларни йўл-йўлакай ташувчи таксилар нархларни икки баробар (3000 сўмдан 6000 сўмга) оширган.
«Эшонгузар» ва «Эркин» постларида шаҳардан чиқиш йўналишида катта тирбандликлар юзага келган - 700-800 метргача. Постларда барча чироқлар ёқилган, ҳар бир автомобилнинг ҳар бир йўловчиси синчиклаб текширилмоқда.
Бунга 20 ноябрь куни Олмазор туманидаги руҳий касалликлар шифохонасидан қочиб кетган муқаддам судланган уч беморнинг учинчисини қидириш ишлари сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Шу билан бирга, бу борада расмий изоҳ берилмагани учун ҳолатнинг бошқа сабаблари бўлиши мумкинлиги ҳам истисно этилмайди.
Маълумот учун:
Расмий маълумотда айтилишича, ўғирлик содир этган Шерқул Омонов, бошқа одамга атайлабдан тан жароҳати етказган Маъруф Рашидов ва катта миқдорда наркотик модда ноқонуний савдоси билан шуғулланган Ахрор Ҳамроев суд ҳукми билан Оламазор туманида жойлашган қаттиқ назорат остидаги руҳий касалхонада мажбурий даволаш курсини ўтаётган эди. Улар 20 ноябрь куни эрталаб касалхонадан қочишга муваффақ бўлишган.
Тошкент милицияси ўша куниёқ тезкор қидирув амалиёти ортидан Маъруф Рашидов ҳамда Аҳрор ҳамроевни қўлга олган.Шерқул Омоновни қидириш ишлари давом этмоқда.