Уйсиз аёл: Ӯзбегимдан ёрдам сӯрайман! (АУДИО)
(last modified Mon, 11 Dec 2017 05:34:04 GMT )
декабр 11, 2017 10:34 Asia/Tashkent

Самарқандлик ногирон уйсиз аёл Зебинисо Тошева

Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида истиқомат қиладиган автоҳалокат туфайли бир оёқсиз қолган ногирон, 28 яшар Зебинисо Тошеванинг халкаро ОАВга  арз қилишича, уй-жойсиз қолгани сабабли, ижарама-ижара яшаб, Тошкент шаҳрининг Бек-Барака бозорида пакет сотиш билан тирикчилик қилмоқда.

Зебинисонинг сўзларига кўра, унинг Нарпай тумани ҳокимиятига  уй билан таъминлаш ҳақида қилган аризалари инобатсиз қоляпти, порталга ёзган шикоятлари эса яна ҳокимиятнинг ўзига қайтиб келяпти.

​Зебинисо Тошеванинг иддао қилишича, уни ота-онаси болалигида ташлаб кетишган, бобоси билан бувиси уни вояга етказган. Аммо автоҳалокатдан кейин эри ажрашиб, бир боласини ўзи билан олиб кетган. Яқин қариндошлари эса уйга сиғдирмай кўчага ҳайдаб юборишган.

Биз ҳам Зебунисога бирор-бир манфаати тегар деган умидда интернет тармоғидаги бу хабарни сайтимизга жойладик.

Ёрлиқ