"Ўғлимни қийнаган Тошкент ГУВДни Президент девонига арз қилдим"
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i26767-Ўғлимни_қийнаган_Тошкент_ГУВДни_Президент_девонига_арз_қилдим
Бир гуруҳ диндорлар яқинлари Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармасида қийноққа тутилганини айтиб Президент девонига шикоят қилган. Уларнинг айтишича, милиция ходимлари қийноққа тутилганларнинг бўйнига турли жиноятларни илмоқчи бўлган.
(last modified 2021-09-20T14:57:20+00:00 )
декабр 13, 2017 11:55 Asia/Tashkent
  •  Насрулло Аъзамовни 20 киши дўппослаган
     Насрулло Аъзамовни 20 киши дўппослаган

Бир гуруҳ диндорлар яқинлари Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармасида қийноққа тутилганини айтиб Президент девонига шикоят қилган. Уларнинг айтишича, милиция ходимлари қийноққа тутилганларнинг бўйнига турли жиноятларни илмоқчи бўлган.

Дилдора Аъзамованинг Би-би-сига айтишича, 23 ёши Насрулло Аъзамовни Тошкент ГУВД биносида 20 киши дўппослаган. У ўғли 15 суткадан сўнг очиқликка чиққанидан сўнг ҳам ҳеч қаерга қйиноқлар бўйича шикоят қилолмаган.

 

Чунки унинг ўғлини ҳеч кимга арз қилмайсан, деб қўрқитишган ва паспортларини Учтепа туман ИИБ бермаган. Қўлида паспорти бўлмагани боис ҳеч қайси давлат идораси уларни қабул қилмаган.

Дилдора Аъзамованинг айтишича, Президент девонида ўтирган Бош прокуратура масъули шикоят бир гуруҳ одамлардан тушгани боис тез кунда кўриб чиқилишини билдирган.