Даҳшат! Умиданинг кийимларини ечиб, зўрламоқчи бӯлишган
-
Умида Узоқованинг қамоқдан кучли стресс остида чиққанлиги айтилмоқда
Унинг кийимларини ечишган ва суратга олиб интернетга қўйиб юбориш ҳамда дубинка билан зўрлашларини айтиб қўрқитишган.
ЎзА томонидан масжидда варақа тарқатганликда айбланган Умида Узоқовага нисбатан Тошкент милицияси томонидан тахқирлаш ва қийноқ ҳоллари бўлганлиги айтилмоқда. Унинг кийимларини ечишган ва суратга олиб интернетга қўйиб юбориш ҳамда дубинка билан зўрлашларини айтиб қўрқитишган.
Бу ҳақда тошкентлик инсон ҳуқуқлари фаоли Сурат Икромов хабар бермоқда.
Ўзбекистон мустақил инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ташаббус гуруҳи чиқарган хабарда айтилишича, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари Умида Узоқовага нисбатан "Ҳизбут таҳрир" ташкилотига аъзо бўлиш ва ташкилотнинг варақаларини тарқатиш айбини қўйишга уринган.
Ушбу айбловларни рад этган Умида Узоқовани ечинтиришган ва резина таёқ билан зўрлаймиз деб таҳдид қилишган.
Оилавий шароити туфайли уй қамоғига ўтказилган Умида Узоқова соғлиги ёмонлиги айтилмоқда. Кучли таксикос ҳолатини бошидан кечираётган Умидага дўхтирлар ётиб даволаниш тавсиясини беришган. Қийноқлар ва таҳдидлардан кучли стрессга тушган Умиданинг ҳомиласи тушиб қолиш хавфи юқори эканлиги айтилмоқда.