Аксар ҳужжатларни нотариусдан тасдиқлатиш бекор қилинди
(last modified Tue, 26 Dec 2017 06:57:18 GMT )
декабр 26, 2017 11:57 Asia/Tashkent
  • Нотариуслар олдида узун навбатлар одатий ҳолга айланган
    Нотариуслар олдида узун навбатлар одатий ҳолга айланган

Вазирлар маҳкамаси одамларнинг нотариусларга мурожаат қилиш ҳолатларини камайтиришга қаратилган қарор қабул қилди.

Энди Ўзбекистон ичидаги идоралар учун ҳужжатларнинг аслига тўғрилигини нотариус орқали тасдиқлатиш бекор қилинади.

20 декабр куни қабул қилинган қарордан маълум бўлишича, ҳужжатларнинг нотариал тасдиқдан ўтган нусхаси чет элда амал қилиши керак бўлган ҳужжатлар ва хориждан берилган ҳужжатларга талаб қилинади.

Жисмоний ва юридик шахслар тақдим қилган ҳужжатларнинг нусхаси давлат хизматларини кўрсатаётган тегишли идора томонидан тасдиланади.

Қарор иловасида ҳужжатларнинг нотариал тасдиғини талаб қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг узун рўйхати келтирилган.

Унда 53 ҳужжатга ўзгартириш киритилгани ва ўнлаб ҳужжатларнинг нотариал тасдиғини талаб қилиш бекор қилнганини кўриш мумкин.

Уларнинг ичида Тошкент шаҳар ва вилоятига доимий пропискага қўйиш учун керак бўладиган ҳужжатларни нотарисдан тасдиқлатиш бекор қилингани ҳам бор.

Нотариуслардаги узун навбатлар ва ноқулайликлар Президент Мирзиёевнинг бир неча бор нишонига тушган.

 

Ёрлиқ