Хушхабар: Cўконғич ҳоким  жаримага тортилди
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i27447-Хушхабар_cўконғич_ҳоким_жаримага_тортилди
Айни пайтда ҳоким лавозимида қолмоқда. Савол туғилади: одамларни таҳқирлайдиган ҳоким элнинг етакчиси бӯлишга ҳақлими?!
(last modified 2018-08-22T17:53:27+00:00 )
декабр 27, 2017 11:48 Asia/Tashkent
  • Айни пайтда ҳоким Дилмурод Раҳматуллаев лавозимида қолмоқда.
    Айни пайтда ҳоким Дилмурод Раҳматуллаев лавозимида қолмоқда.

Айни пайтда ҳоким лавозимида қолмоқда. Савол туғилади: одамларни таҳқирлайдиган ҳоким элнинг етакчиси бӯлишга ҳақлими?!

Андижондаги маҳкама қатор ўқув муассасалари раҳбарларини ҳақоратлаганликда айбланган шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаевни энг кам иш ҳақининг 30 баробари миқдорида (5,167 млн сўм) жаримага тортган.

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, суд ҳокимни Маъмурий жавобгарлик кодексининг 41-бандида кўзда тутилган (ҳақорат, шахснинг қадр-қимматини қасддан ерга уриш) ҳуқубузарликни содир этган, деб топган.

Аввалроқ Андижон вилоят прокуратураси Андижон шаҳар ҳокимининг шу йил 16 октябрида ўқитувчиларни ҳақоратлагани факти юзасидан текширув бошлаганди.

Шаҳар кенгашининг депутати бўлган ҳоким Дилмурод Раҳматуллаев дахлсизликдан маҳрум этилган.

Бу амалдаги ижро органи раҳбарининг биринчи марта жавобгарликка тортилиши.