Тортиб олинган бола онасига қайтариб берилди
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i27569-Тортиб_олинган_бола_онасига_қайтариб_берилди
Москва вилоятида бухоролик Феруза Ўткировадан васийлик идораси томонидан тортиб олинган 6 яшар фарзанд онасига қайтариб берилди.
(last modified 2021-09-20T14:57:20+00:00 )
декабр 30, 2017 09:25 Asia/Tashkent
  • Тортиб олинган бола онасига  қайтариб берилди

Москва вилоятида бухоролик Феруза Ўткировадан васийлик идораси томонидан тортиб олинган 6 яшар фарзанд онасига қайтариб берилди.

Полиция ва ҳомийлик идораларининг “ўзбекистонлик она ўз фарзандини калтаклагани” ва “темир қафасда сақлагани” борасидаги айбловлари ўз исботини топмади.  Икки ой давомида “Согласие” болалар реабилитацияси марказида сақланган 6 яшар қиз Рухшона онаси, 40 ёшли бухоролик Феруза Ўткировага қайтариб берилди.  Феруза ва Рухшона шу куниёқ Россияни тарк этиб, Ўзбекистонга жўнаб кетди.

6 яшар Рухшонани Клин шаҳар васийлик идоралари ва полициячиларидан қайтариб олишда кўплаб жамоатчилик фаоллари, журналистлар ва Ўзбекистоннинг Россиядаги консуллик ходимлари иштирок этди.