Ўзбекистон аэропортларида декларация тўлдирмай ўтиш имкони пайдо бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i27699
Ўзбекистоннинг барча халқаро аэропортларида яшил ва қизил йўлаклар ишга тушди. Энди йўловчилар 2000 долларгача маблағи ва декларация қилиниши шарт бўлмаган товарлари бўлса яшил йўлакдан қоғоз тўлдирмай ўтиши мумкин.
(last modified 2018-08-22T17:53:32+00:00 )
Январ 02, 2018 10:33 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон аэропортларида декларация тўлдирмай ўтиш имкони пайдо бўлди

Ўзбекистоннинг барча халқаро аэропортларида яшил ва қизил йўлаклар ишга тушди. Энди йўловчилар 2000 долларгача маблағи ва декларация қилиниши шарт бўлмаган товарлари бўлса яшил йўлакдан қоғоз тўлдирмай ўтиши мумкин.

Ўзбекистонга аэропортлар орқали киришни истовчи йўловчилар шу вақтгача қатъий тартибда божхона декларацияларини тўлдириш орқали ўтарди.

Бу ўз навбатида турнақатор навбатларнинг пайдо бўлишига ва одамларга ноқулайлик туғдиришга олиб келган.

 Вазирлар маҳкамаси 2017 йилнинг 11 октябр куни божхона чегараларида икки йўлакли тизимни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш бўйича қарор қабул қилган.

1 январдан бошлаб Ўзбекистондан чиқиб кетаётган йўловчилар 2 минг долларгача маблағни декларацияда кўрсатмасдан кетишлари мумкин. Марказий банкнинг рухсатисиз Ўзбекистондан 5 минг долларгача маблағни олиб чиқиб кетиш мумкин.

Бироқ 2000 мингдан 5 минггача бўлган маблағ декларация қилиниши лозим.

Божхона қўмитаси яшил ва қизил йўлаклаклардан қандай фойдаланиш кераклиги тўғрисида махсус видеоролик чиқарган.

Унда айтишилича, декларация қилиниши керак бўлган товар ва пули бўлган фуқаролар яишл йўлакдан ўтиб кетса қонун бўйича жавобгарликка тортилади.