Шошилинч! Товар олиб киришдаги 10 долларлик тўлов бекор қилинади
Қўшни давлатлардан шахсий фойдаланиш учун олиб кирилаётган товарларга қўйилган 10 долларлик чегара бекор қилинади. Қозоғистондан 1000 долларгача миқдордаги товарларни олиб киришга рухсат берилади.
Эски "Черняевка" пунктидан ўтаётганлар чегарадан ўтиш бирмунча осонлашганини билдирганлар.
Газета.уз нашри мухбири "Ғишт кўприк" ("Черняевка") чегара пунктида бунга шахсан амин бўлган.
Ҳукуматдаги манбанинг Газета.узга билдиришича, мазкур тўловни бекор қилиш тўғрисидаги ҳужжат ҳали имзоланмаган, бироқ Қозоғистон билан чегарада йил бошидан буён шахсий фойдаланиш учун 1000 долларгача миқдордаги товарларни божсиз олиб киришга рухсат берилган.
Нашрнинг ёзишича, қўшни давлатлардан шахсий эҳтиёжлар учун мўлжалланган товарларни бир вақтда олиб кириш учун 10 долларлик меъёр "ички истеъмол бозорини ҳимоя қилиш мақсадида" 2009 йил июнда ўрнатилган эди.
Унга қадар мазкур меъёр 25 долларни ташкил этган. Қўшни бўлмаган давлатлардан эса 1000 долларгача миқдордаги товарларни божсиз олиб кириш мумкин.
Эски "Черняевка" пунктидан ўтаётганлар нашрга чегарадан ўтиш бирмунча осонлашганини билдирганлар.
1 январдан 2000 долларгача миқдордаги нақд хорижий валюталарни Ўзбекистондан олиб чиқиш ва олиб киришда ёзма декларация қилиш талаби ҳам бекор қилинган.