Тошкентда прописка муаммоси боис малакали кадрлар хорижга кетиб қолмоқда
Хорижда Ўзбекистондагидек дуч келган жойда прописка сўралмайди
Тошкентдаги олий ўқув юртларини тамомлаган иқтидорли ёшлар учун пойтахт пропискасини олиш энг оғриқли муаммо бўлиб қолмоқда (“XXI аср”, 1 январь).
Прописка важидан мамлакат истеъдодларни бой бераяпти.
“Бор умидлари армонга айланган, яшин тезлигида ўтиб кетгувчи “вақтинчалик прописка”дан зада бўлган умидли кадрлар, айниқса, бирор тилни биладиган ёш журналистлар дипломини қўлтиқлаб... она қишлоғига эмас, хорижга жўнаб кетади. Чет элда биздагидек етти пуштигача сўраб-нетишмайди, дуч келган жойда “Прописканг борми?” деяверишмайди”, деб ёзади либерал-демократик партия нашри. Бундан ташқари, дипломини сандиққа ташлаб қора ишнинг бошини тутганлар ҳам бор экани қайд этилган.