Танасидан 16 та игна топилган бола I даражадаги кома ҳолатида
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i28847-Танасидан_16_та_игна_топилган_бола_i_даражадаги_кома_ҳолатида
Танасидан 16 та игна топилган фарғоналик 11 ойлик чақалоқ биринчи даражали кома 1 ҳолати эканлиги тўғрисида Тошкентдаги Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш маркази шифокорлари 25 январь соат 13 га яқин маълум қилишди. Бир кун аввал бола ҳаётдан кўз юмгани ҳақидаги хабарлар Интернет тармоғида тарқалган эди.
(last modified 2018-08-22T17:53:51+00:00 )
Январ 26, 2018 19:13 Asia/Tashkent
  • Танасидан 16 та игна топилган бола I даражадаги кома ҳолатида

Танасидан 16 та игна топилган фарғоналик 11 ойлик чақалоқ биринчи даражали кома 1 ҳолати эканлиги тўғрисида Тошкентдаги Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш маркази шифокорлари 25 январь соат 13 га яқин маълум қилишди. Бир кун аввал бола ҳаётдан кўз юмгани ҳақидаги хабарлар Интернет тармоғида тарқалган эди.

Тошкентдаги Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш маркази шифокорлари чақалоқнинг аҳволи оғирлигича қолаётгани, лекин унинг ҳаёти учун курашаётганликларини айтишди.

 Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида ўтган ҳафта 11 ойлик чақалоқ танасидан 16 дона пўлат игна топилгани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларни ларзага келтирган эди.

Тошкентдаги Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб келинган бола жарроҳлик столига ётқизилди, игналардан 13 таси олиб ташланди.

Қолган 3 дона игнани келгуси жарроҳлик амалиётида чиқариб олиш режалаштирилган.Марказ шифокорининг  айтишича, пўлат игналар бола танасида 2 ой муқаддам пайдо бўлганлиги аниқланган.

Улар боланинг йўғон ичак қисмида, сийдик қопи, кўкрак қафасида, боланинг бўйин қисмида, умуртқа поғонасида, юрак остида топилган.

Игналар боланинг танасига қандай киргани маълум эмас.

Шифокорлар 11 ойли чақалоқ ҳеч қачон бунча кўп металлни ютиб юборолмаслиги, қизилўнгач ва ошқозонда ҳеч қандай йиртиқ аломати топилмаганини айтишмоқда.

- Игналар тана ташқарисидан, онгли равишда терига тиқилган бўлиши мумкин, лекин бу тергов давомида аниқланса керак, - деди марказ шифокори.

Айни дамда Фарғона вилояти прокуратураси мазкур ҳолатни тергов қилмоқда.

Боланинг отаси ҳеч нарса билмайди, онаси терговда

Яқиндагина Россиядан қайтиб келганини айтган  игна ўғлининг танасига қандай кириб қолгани ҳақида ҳеч нарса билмаслигини айтган.