Болаларни ӯғирлаб, бӯғиб ӯлдирган қотил қӯлга олинди
Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида турли йилларда 3 нафар болани ўғирлаб, кейин бўғиб ўлдирган шахс қўлга олинди.
Оққўрғон туманида яшовчи З.Онинг уйи 6 январь куни ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан тинтув қилинганида ҳовлига кўмиб ташланган болаларнинг жасадлари қазиб олинган.
Хабарда айтилишича, жасадлар 2010 йилда йўқолган Ш.М (2003 йилда туғилган), 2014 йилда йўқолган Ё.У (2005 йилда туғилган), 2017 йилда йўқолган О.С (2014 йилда туғилган) экани аниқланди.
“Манбанинг айтишича, ушбу шахсда "руҳий ўзгариш" ҳолати қайд этилган”, дейилади хабарда.
Мазкур иш юзасидан Жиноят Кодексининг 97-моддаси асосида қасддан одам ўлдириш айблови билан жиноят иши очилган.
Иш Бош прокуратура томонидан тергов қилинмоқда.