Сакартвело давлатини биласизми?
май 05, 2018 10:30 Asia/Tashkent
Литвада Грузиянинг расмий номи “Сакартвело”га айланди. Бу ҳақда Литва ташқи ишлар вазири Линас Линкявичус твиттерда маълум қилди.
“Ушбу қарор Грузия мустақиллининг 100 йиллиги арафасида қабул қилинди. Айни вақтдан Грузия Сакартвело деб аталади”, деб ёзган Линкевичус.
“Тарихий қарор билан табриклайман! Яшасин Литва-Грузия дўстлиги!”, деб қўшимча қилган Линкевичус грузин тилида.
Маълум қилинишича, айни вақтгача Литвада Грузия “Gruzija” деб ёзиб келинган. Сакартвело грузинчадан “картвеллар давлати” деб таржима қилинади. Картвеллар Грузиянинг асосий туб аҳолисини ташкил этувчи халқ ҳисобланади.
Ёрлиқ