Мирзиёев қароргоҳига йӯл олган норозилар куч билан қайтарилди
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i34208-Мирзиёев_қароргоҳига_йӯл_олган_норозилар_куч_билан_қайтарилди
Якшанба куни 22 кишидан иборат норози одамлар Шавкат Мирзиёевнинг Қибрайдаги қароргоҳига йӯл олган вақти куч билан тўхтатилди. Улар турли давлат идораларига қилинган мурожаатлари ечим томпаётгани учун Президент билан учрашишга қарор қилишганини айтмоқда.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
май 28, 2018 10:43 Asia/Tashkent
  • Мирзиёев қароргоҳига йӯл олган норозилар куч билан қайтарилди

Якшанба куни 22 кишидан иборат норози одамлар Шавкат Мирзиёевнинг Қибрайдаги қароргоҳига йӯл олган вақти куч билан тўхтатилди. Улар турли давлат идораларига қилинган мурожаатлари ечим томпаётгани учун Президент билан учрашишга қарор қилишганини айтмоқда.

Норозилар Мирзиёев қароргоҳига йӯл олганида милиция ходимлари томонидан ушланиб Мирзо Улуғбек тумани ички ишлар бошқармасига олиб келинган.

Фуқаролар бу ерга уларни алдаб олиб келишганини айтмоқда. Шундан сўнг улар милиция идорасидан чиқиб яна Мирзиёев қароргоҳи томон отланади.

"Иккинчи сафар бизни куч билан автобусларга тиқишди. Қўлимдаги ёш болага ҳам қарашмади. Қўлларим кўкариб кетди. Яна бир аёлнинг мазаси қочиб тез ёрдам чақиртиришди. Кейин бизларни судга олиб бориб адвокатларсиз, тартиббузарликда айблаб суд қилишди", дейди Муниса Очилова.

Бир гуруҳ норозилар якшанба куни президент Мирзиёев қароргоғига боришга бундан олдин ҳам бир неча маротаба ҳаракат қилган.

Президент билан учрашишини истаётган фуқаролар сони  ҳафта сайин ортиб бормоқда.

"Бизнинг муаммоимизни фақат Мирзиёев ҳал қилиши мумкин. Бошқа идоралар қулоқ солмаяпти. Биз Мирзиёевни бекорга сайламаганмиз. Муаммоларимизни ҳал қилади, деб сайлаганмиз", дейди Муниса Очилова.