Даҳшат! Коллеж ӯқувчилари синфдошини уриб ӯлдирди
(last modified Sun, 03 Jun 2018 05:39:58 GMT )
июн 03, 2018 10:39 Asia/Tashkent
  • Даҳшат! Коллеж ӯқувчилари синфдошини уриб ӯлдирди

Наманганда коллеж ӯқувчилари синфдошини уриб ӯлдирди

Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманидаги Шаханд агроиқтисодиёт коллежининг ўқувчилари ўз синфдошини 1 июнь куни уриб ўлдирди.

Бу ҳақда  хабар берган воқеа гувоҳларидан бирининг айтишича, ўлган бола “мен рўзадорман, уришмайман”, деганига қарамасдан уни ўртага олиб тепишган.

Бола ўша жойнинг ўзида ҳалок бўлган.

Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси мулозими воқеа юзасидан жиноят иши очилиб, суриштирув олиб борилаётганини айтди.

Ўқувчини уриб ўлдирганликда гумонланган уч нафар ўқувчи қўлга олинган.

Исми сир қолишини сӯраган ӯқитувчининг айтишича марҳум ўқувчи коллежда яхши ўқиган, одобли болалардан бири бўлган:

“Бу боланинг дадаси бозорда тирикчилик қилади. Беш нафар ўғли бор эди. Ўртамиёна оила. Барча ака-укалари ҳам одобли болалар бўлган”, деди ўқитувчи.

Синфдошлар ўртасида фожиага олиб келган бу жанжал нима сабабдан бошлангани  маълум эмас.

Наманган вилояти ички ишлар бошқармасининг исми сир қолишини сўраган мулозими А.Т.ни калтаклашда иштирок этган болалар ушланганини айтди:

“Бу болалар ҳаммаси синфдошлар. Ҳақиқатан ҳам бола рўзадор бўлган экан. Ҳозир у болалар қўлга олинган, суриштирув ишлари олиб бориляпти. Бу воқеа юзасидан жиноят иши очилган”, деди ички ишлар бошқармаси мулозими.

 

Ёрлиқ