"Рамос – чемпион, аммо унинг гаплари аҳмоқона"
июн 07, 2018 10:50 Asia/Tashkent
"Ливерпуль" ҳужумчиси Роберто Фирмино "Реал" сардори Серхио Рамоснинг ўзи ҳақида айтган гапларига муносабатини билдирди.
ЕЧЛ финалида "Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ва дарвозабон Лорис Кариуснинг жароҳатида айбланган Рамос бунга фикр билдира туриб: "Энди Фирмино ҳам мен сабабли шамоллаб қолганини айтсин" деган эди.
"Бунга шарҳ беришни истамайман. Ҳаммаси жойида, Рамос - чемпион. Аммо унинг сўзлари аҳмоқона деб ўйлайман. Аммо барибир ҳаммаси окей", - дейди Фирмино.