Ӯзининг дафн маросимига кириб келган йигит
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i35490-Ӯзининг_дафн_маросимига_кириб_келган_йигит
Парагвайда 20 ёшли йигитнинг дафн маросимини ўтказишаётган вақтда у соғ-омон ҳолда уйига кириб келди, дея хабар бермоқда Дарё.
(last modified 2018-08-22T17:55:40+00:00 )
июн 21, 2018 21:03 Asia/Tashkent
  • Ӯзининг дафн маросимига кириб келган йигит

Парагвайда 20 ёшли йигитнинг дафн маросимини ўтказишаётган вақтда у соғ-омон ҳолда уйига кириб келди, дея хабар бермоқда Дарё.

Йигитнинг оиласи аъзолари куйган жасадини таниб, уни ҳатто дафн ҳам қилган. Аммо эркак тирик бўлиб чиқди, шунчаки, у қаердалиги ҳақида ҳеч кимни огоҳлантирмасдан, бир ҳафта дом-дараксиз кетган.

Йигит ўлган деб ҳисоблангани учун айбдор эмас, дейилади хабарда. Гап шундаки, у истиқомат қиладиган Амамбай департаментида доимий равишда бир-бирига рақобатчи бўлган наркосавдогарлар ўртасида тўқнашувлар юз беради. Шунингдек, бу ҳудудларда одам савдогарлари ҳам фаолият юритади.

Йигитнинг ота-онаси дафн қилган одамнинг шахси аниқлангани йўқ.