Сеск Фабрегас: "Роналдуга тан бериш керак, аммо..."
(last modified Sat, 23 Jun 2018 17:06:48 GMT )
июн 23, 2018 22:06 Asia/Tashkent
  • ЖЧ 2018
    ЖЧ 2018

"Челси" яримҳимоячиси Сеск Фабрегас Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳақида гапирди.

"Ҳозир Криштианунинг Порттугалия термасидаги роли - кўп вақтини олдинда ўтказиш бўлиб қолди ва бутун майдон бўйлаб ҳаракат қилмаяпти.

Энг асосий юлдузлардан бири Россиядаги мусобақани кучли бошлади. Унинг голлари тўрттага етди.

Ҳа, у яхши ўйнаяпти, аммо унинг қилган ишига реал нигоҳ ташласак, унинг голлари пенальтидан, жаримадан ва Де Ҳеа йўл қўйган хатодан киритилди.

Португалия бу голлар олдидан ажойиб комбинация ёки тики-така уюштирган деб бўлмайди.

Роналдуга тан бериш керак, аммо унинг голлари стандарт, пенальти ва хато оқибатида урилди", - дейди Фабрегас.

 

Ёрлиқ