Қодиров Муҳаммад Салаҳга Чеченистон фаҳрий фуқролигини берди
(last modified Sun, 24 Jun 2018 08:15:23 GMT )
июн 24, 2018 13:15 Asia/Tashkent
  • Қодиров Муҳаммад Салаҳга Чеченистон фаҳрий фуқролигини берди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров футбол бўйича Миср миллий жамоаси ҳамда Британиянинг "Ливерпул" жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салаҳга Чеченистон фаҳрий фуқароси мақомини берди.

Қодиров фаҳрий фуқаролик ҳақидаги ёрлиқ ва кўкрак нишонини Салаҳга Грозний шаҳрида бўлиб ўтган тантанали маросимда топширди.

Россияда бўлиб ўтаётган футбол бўйича жаҳон чемпионати ўйинларида қатнашаётган Миср жамоаси тайёргарлик машғулотларини Грозний шаҳрида ўтамоқда.

Мезбон Россия билан бир гуруҳда бўлган Миср жамоаси чорак финалга чиқиш имконини йўқотди.

Ҳуқуқ фаоллари Қодировни инсон ҳуқуқларини топташда айблашади.

Фаолларга кўра, Қодиров футбол юлдузи Салаҳ билан бирга суратга тушиб, ўз сиёсий мавқеини қувватлашга уринмоқда.

Россия Конституциясига мувофиқ мамлакатда ягона фуқаролик мавжуд. Лекин, минтақалар фаҳрий фуқаролик нишонларини таъсис этиш ҳуқуқига эгадирлар.

Бундан аввал Чеченистон фаҳрий фуқаролиги Россия президентининг маслаҳатчиси Владислав Сурков ва актёр Жерар Депардьега берилган эди.

Ёрлиқ