Муҳаммад Салоҳ Чеченистондаги воқеалар сабабли Миср термасини тарк этмоқчи
Миср терма жамоаси яримҳимоячиси Муҳаммад Салоҳ Миср терма жамоаси қароргоҳи жойлашган Чеченистондаги воқеалардан сўнг терма жамоани тарк этмоқчи.
Чеченистон президенти Рамзан Қодироқ ушбу ҳафтада 26 ёшли футболчи билан учрашган ва унга республиканинг фахрий фуқаролигини берган эди.
Салоҳнинг фикрича, ундан фойдаланишган, дея хабар беради CNN.
Футболчи футбол билан боғлиқ бўлмаган қоқеаларга ёки кимнингдир сиёсий имижига аралашиб қолишни истамайди. Мисрликлар ЖЧ плей-оффи йўланмасини бой берган, улар Саудия Арабистони билан бир ўйин ўтказадилар, холос.
Авввлроқ, жамоа жойлашган меҳмонхонага бизнесменлар, артистлар ва шоу-бизнес вакилларини жалб қилиб, ўйинга тайёргарлик кўришда ҳалақит берган мисрлик амалдорлар билан зиддиятга бориб қолган Салоҳ охирги турдаги ўйинда иштирок этишдан бош тортгани хабар қилинган эди. Салоҳ мусобақани муддатидан аввал тарк этиши хабар қилинган, кейинроқ футболчи бу хабарни инкор қилган эди.
Манба: sports.ru