Шуҳрат Домбрабадский яна қамоққа олинди
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i35808-Шуҳрат_Домбрабадский_яна_қамоққа_олинди
Шуҳратилла Носиров икки йил муқаддам қарийб 24 йиллик қамоқдан озодликка чиққан эди.
(last modified 2018-08-22T13:25:45+00:00 )
июн 27, 2018 05:33 Asia/Tashkent
  •   Шуҳрат Домбрабадский  яна қамоққа олинди

Шуҳратилла Носиров икки йил муқаддам қарийб 24 йиллик қамоқдан озодликка чиққан эди.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги махсус кучлари халқ орасида Шуҳрат "Домбрабадский" номи билан танилган 61 яшар Шуҳратилла Носировни 8 июнда Тошкентдаги уйидан олиб кетди. Бу ҳақда Озодликка унинг яқинлари ва Ички ишлар вазирлигининг исми сир қолишни сўраган юқори мулозими маълум қилди.

Яқинларига кўра, Шуҳратилла Носиров билан айни кунда унинг 62 яшар акаси Шавкат Носиров¸ орадан ўн кун ўтиб эса¸ унинг 55 яшар синглиси Гулнора Расулова ҳам олиб кетилган.

Илк бор 1993 йилда қамоққа олинган Шуҳратилла Носиров талончилик ва уюшган жиноятчиликда айбдор деб топилиб, 23,5 йил умрини пажаралар ортида ўтказган.

Ички ишлар вазирлиги мулозимининг қўшимча қилишича, ака-ука Носировлар ҳозирда вазирлик ертўласида ушлаб турилибди.

Орадан ўн кун ўтиб Носировларнинг синглиси Гулнора Расулова ҳам ҳибсга олинган.

Шуҳрат "Домбрабадский" ким?

Шуҳратилла Носиров 1994 йили Тошкент шаҳар суди тарафидан уюшган жиноятчиликда айбланиб, 15 йилга озодликдан маҳрум қилинган ва "раскрутка"лар билан 23,5 йил қамоқда ўтирган.

У 2016 йил 18 августда, Жазони ижро этиш бош бошқармаси қарори билан, муддати тугагани боис қамоқдан озод қилинган эди.

Тошкентликлар орасида Шуҳрат  "Домбрабадский" номи билан танилган Шуҳратулла Носиров 90-йилларда "ўғирланган машиналарни топиб берадиган" авторитет сифатида танилган.