Қаршида ёнғин чиққан уйдан бир кишининг жасади топилди
октябр 02, 2018 15:42 Asia/Tashkent
Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида 1 октябрь куни соат 01.45ларда “Наво” МФЙ Янги Дарвоза кўчаси 103-уйда яшаган 1965 йилда туғилган Ғ.Ш. маст ҳолда, уйида сигарета чекиб, ухлаб қолиши оқибатида сигарет кукуни кўрпа устига тушиб, ёнғин содир бўлган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, кўрилган чоралар натижасида ёнғин соат 01.55да қуршаб олиниб, соат 02.20да ўчирилган.
Ёнғин натижасида уйнинг 35 кв.м. майдонда том, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарар кўрган ҳамда Ғ.Ш.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган.
Ёрлиқ