Бедарак йўқолган қизалоқнинг жасади топилди
(last modified Sun, 28 Oct 2018 07:05:08 GMT )
октябр 28, 2018 12:05 Asia/Tashkent
  • Бедарак йўқолган  қизалоқнинг жасади топилди

Жорий йил 3 октябрь куни изсиз йўқолган Диана Аҳмедованинг жасади 21 кун ўтиб ариқ ичидан топилди. У Хива туманидаги Пишканак қишлоғида яшаган эди, дея хабар бермоқда «Turon 24».

Маълум бўлишича, 8 яшар Диананинг отаси Хушнуд Ёқубов ишлаш учун Россияга кетган. Қиз бобоси ва бувисининг қарамоғида қолган. Диананинг онаси эрталаб соат 7 ларда ишга кетиб, кеч қайтган.

Қизининг изсиз йўқолганини эшитиб, Хушнуд Ёқубов 5 октябрь куни Россиядан уйига қайтган.

Қидирув ишлари давом эттирилиб, орадан 21 кун ўтгач, Диананинг жасади Пишканак қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи ариқдан топилган.

Ҳозир Диананинг ўлдирилишида гумон қилиниб,  амакиси М.Я. қамоққа олинган. У Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми «в», «з» бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.