Биби Мунажимма
(last modified Tue, 08 Jan 2019 06:24:30 GMT )
Январ 08, 2019 11:24 Asia/Tashkent
  •  Биби Мунажимма
     Биби Мунажимма

Биби Мунажимма Эрон халқининг машҳур астрономларидан бири ҳисобланади

Биби Мунажимма Эрон халқининг машҳур астрономларидан бири ҳисобланади. Бу аёл Ҳахоманишлар сулоласи даврида астрономия ва математика илмларида ўз қобилиятини намоён этиб, ўз замонида илмий юксак мартабаларга эришди. Ва ўз исмини дунё илми тарихида аёл сифатида биринчилардан бўлиб Эрон математиклари ва астрономлари рўйхатига киритди.

Мунажжима Нишобурий номи билан танилган Биби Мунажжима ҳақида бизгача кўп маълумот етиб келгани йўқ. Эронлик астроном ва математик бу аёл ҳижрий-қамарий 600 йилда буюк Хуросоннинг Нишобур шаҳрида маълумотли оилада дунёга келди. Унинг отаси Камолиддин Симноний Нишопур аҳлининг шофеий мазҳаби ва Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ мунажжимларининг раиси эди. Унинг онаси Хуросоннинг машҳур фақиҳшуноси Муҳаммад бин Яхъёнинг навераларидан эди. Биби Мунажимманинг отаси ҳам астроном эди. Шунинг учун Биби Мунажимма ҳам бу йўлни танлади. Унинг номи нужум илми соҳада шу даражада машҳур бўлдики, Султон Жалолиддин Хоразмшоҳ ва кейинчалик Алоуддин Кайқубод дарборига йўл топди. У астрономия илми ва ҳодисаларни башорат этиш қобилиятига эга бўлиши ва катта истеъдоднинг соҳиби бўлиши сабабли Хоразм султонига яқинлашиб, Биби Мунажимма номи билан машҳур бўлди. Биби Мунажимма ўзига хос маҳоратга эга эди. У астрономия илмини ўз отасидан ўрганган эди ва бу соҳада шу даражада истеъдод ва маҳорат кўрсатдики, ўз асрининг буюк донишмандлари қаторида жой олди. Биби Мунажимма нафақат астрономия илмида, балки у бу илмга тегишли бўлган бошқа илмларда ҳам шўҳрат топди.      

    Биби Мунажимманинг эри Маждуддин Муҳаммад таржимон Гургондаги Гури сурх минтақасининг сайидларидан эди. У Султон Жалолиддин Хоразмшоҳ дарборининг яқин шахсиятларидан эди ва аввалида муншийлик лавозимини олган эди. Маждуддин Салжуқийлар сулоласи дарборига хизматга кирганида таржимонлик мансабига эришди ва ушбу симмат билан турли ҳокимлар ва амирлар олдига борарди.

Биби Мунажимма Жалолиддин Хоразмшоҳ наздида ўзига хос ҳурмат ва эҳтиромга эга бўлганди. Хоразмшоҳликлар астрономик аҳкомларга махсус аҳамият қаратишарди ва астрономия илмига тегишли бўлган мавзўлар ҳақида маслаҳат қилиш учун Биби Мунажимма Нишолбурийга мурожаат қилишарди. Айрим тарихий манбаларда келтирилишича, у мўғуллар билан уруш майдонида Жалолиддин Хоразмшоҳ билан бирга бўлган. Камолиддин Комёр номли салжуқийлар сулоласининг амирларидан бири Хоразмшоҳ олдига борганида Биби Мунажимма номини эшитди ва Султон Жалжуқий наздига келганида Биби Мунажимма ва унинг устоди ҳақида батафсил айтиб берди.  

     Жалолиддин Хоразмшоҳ мўғуллардан мағлуб бўлди. Айтишларича, Биби Мунажимма ўзининг башоратларидан бирида Жалолиддинни акаси Ғиёсиддиннинг хиёнат қилишидан огоҳлантирган эди. Аммо Султон бу гал унинг сўзларига эътибор бермади ва ана шу фитна-найранг билан мўғуллар урушида ҳалок бўлди. Жалолиддин Хоразмшоҳнинг ўлимидан кейин Биби Мунажимма ва унинг оиласи Димишққа муҳожират қилишди. Биби Мунажимма катта шўҳратга эга бўлиши боис Малик Ашраф Музафариддин Мусо Аюбий дарборига йўл топди. Султон Аюбий Биби Мунажимма ва унинг оиласини илиқ кутиб олди. Можародан бохавар бўлган салжуқийларнинг подшоси Алоуддин Кайқубод Биби Мунажимма ва унинг оиласини Қунияга қайтаришни сўради. Султон Салжуқий Биби Мунажиммани катта ҳурмат-эҳтиром билан Қунияга олиб борди ва унга катта мансаб берди. Шомликлар ва Рум салжуқийлари ўртасидаги урушда Биби Мунажимма астрономия илмидан келиб чиқиб Султон Алоуддин Кайқубодни майдонда ғалаба қозонишини башорат этди ва шундай ҳам бўлди. Султон эса Биби Мунажиммага “Дорул-Иншо”-нинг раҳбарлиги ва унинг турмуш уртоғига эса таржимонлик вазифасини берди. Биби Мунажимма ҳижрий-қамарий 679 йилда вафот этди ва Димишқда дафн этилди.   

Биби Мунажимма асрида яшаган аёл расми чизилган Салжуқийлар давридан қолган Хитой чиниси

Биби Мунажимманинг Ҳасан исмли ўғли бор эди. Онасининг шўҳрати боис уни Ибн Биби деб аташарди. Ибн Биби Рум салжуқийларининг дарборига йўл топди ва отасидан кейин амирлик мансабига етди. Ибн Биби “Девони Тафро” раҳбарлиги,  яъни салтанатнинг фармонларини чиқариш ва муҳрлаш раислигини ўз зиммасига олганди. Амир Носириддин Ҳусейн ҳижрий-қамарий еттинчи асрнинг тарихчи ва ёзувчиларидан бири саналади.  У Рум салжуқийлари ҳақида муҳим асар “Ибн Биби “ номи билан маълум бўлган “Ал-Авомирул-Алоияти фил-Умурил-алоияти” китобини форс тилида ёзди. Бу китоб ҳижрий-қамарий 680 йилда ёзиб тўгатилди ва 588-679 йилларда юзага келган ҳодисалар ҳақида маълумот беради.