Арабистон Ямандаги кризисни янада чуқурлаштириш учун сайъ-ҳаракат қилмоқда
2015 йилдан бўён Яман бўҳрони янги босқичга кирган.
Яман бўҳрони 2015 йилдан олдин яманлик гуруҳлар ўртасида ички ихтилофлар ва халқнинг эътирозли кўча намойишлари билан давом этарди. Аммо Саъудия Арабистони бир неча мамлакат билан бирга 2015 йилнинг март ойида Яманга қарши ҳужум уюштирди. Бу урушдан 46 ой ўтмоқда. Ол-Саъуд ва унга иттифоқчи бўлган мамлакатларнинг амалга оширган ушбу ҳужумларининг натижаларидан бири бу Яманда инсоний фожеаларнинг кўпайиши эди.
Яман миллий нажот бериш давлатининг расмий матбуот котиби Сайфуллоҳ Аш-Шомий бу ҳақда тўхталиб, Арабистоннинг Яманга қарши ҳужум қилган замонидан бошлаб 2018 йилгача бевосита ҳалок бўлганларнинг сони 15 минг 359 нафарга етди. Айни пайтда, Санъодаги аэропортнинг ёпилгани ва даволашга бориш учун касалларга монеа яратишлар сабабли 17 минг 608 нафар касаллар ўз жонларидан ажралишди. Арабистон коалициясининг Яманга қарши ҳужуми жараёнида тан жароҳатлари олганларнинг сони 24 минг 121 нафарга етди,-деб айтди.
Яманда Арабистоннинг урушқоқлик ва жанговар хатти-ҳаракатларининг натижаларидан бошқа бири шундан иборатки, бу бўҳрон миллий доирадан чиқиб кетган ва уни ҳал этиш эса трансмиллий иродага эҳтиёж сезади.
БМТ ташкилотининг собиқ расмийси Юнус Абу Аюб бу ҳақда Саъудия Арабистони Яман бўҳронини минтақа бўҳронига айлантирди,-деб айтди.
Бу йўналишда БМТ ташкилоти, айниқса охирги ойлар давомида сиёсий йўл билан ҳал қилишга эришиш ва яманлик гуруҳлар орасида музокара қилиш заминини яратиш учун кўп сайъ-ҳаракат қилди ва бу сайъ-ҳаракат 2018 йил 14 декабрда Швеция тинчлик шартномаси билан якунланди.
Яманнинг турли минтақаларига Ал-Ҳадида портидан инсонпарварлик кўмакларини етказиш, Ал-Ҳадидада оташкесимни эълон қилиш ҳамда маҳбусларни ӯзаро алмашиш каби масалалар Швеция тинчлик келишувининг энг муҳим қисмларидан ҳисобланади.
Ҳолбуки, Ансоруллоҳ Ал-Ҳадида минтақасидан ўз кучларини чиқариш учун олган мажбуриятини амалга оширди, аммо Саъудия Арабистони Швеция тинчлик келишувини амалга ошириш ўрнига Яманда жангни давом эттириш ва тинчлик-барқарорликни иложи борича кечиктиришга ҳаракат қилмоқда. Бирлашган Араб Амирликлари ҳам бу масалада Риёзни қўллаб-қувватламоқда.
Шуни таъкидлаш жоизки, Арабистоннинг ушбу душманона ҳаракатидан Америка ва Исроил манфаат кўради. Чунки Америка Арабистонга кўпроқ қурол-яроқ сотади ва ўзининг иқтисодий манфаатларини таъминлайди. Бунга қўшимча, Исроил ҳам Саъудия коалициясининг агрессиясини қўллаб-қувватлаш эвазига Абу Даби ва Риёздан Фаластин халқининг манфаатларига зид бўлган "аср муомаласи" лойиҳасини ҳимоят қилишини сўрамоқда.