Иқтисодий коррупцияга қарши курашда Қирғизистон рақамли технологиялар имкониятларидан фойдаланмоқчи
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i42112
Қирғизистон президенти Қирғизистоннинг Чуй вилоятига сафар қилгани чоғида, милодий 2019 йилини рақамли технологияларни кенгайтириш ва вилоятларни ривожлантириш йили деб эълон қилди.
(last modified 2019-04-08T08:41:39+00:00 )
Январ 10, 2019 12:48 Asia/Tashkent
  • Иқтисодий коррупцияга қарши курашда Қирғизистон рақамли технологиялар имкониятларидан фойдаланмоқчи
    Иқтисодий коррупцияга қарши курашда Қирғизистон рақамли технологиялар имкониятларидан фойдаланмоқчи

Қирғизистон президенти Қирғизистоннинг Чуй вилоятига сафар қилгани чоғида, милодий 2019 йилини рақамли технологияларни кенгайтириш ва вилоятларни ривожлантириш йили деб эълон қилди.

Қирғизистон президенти бу жараён Қирғизистон фуқаролари учун давлат хизматларини олишни осонлаштириш учун янги имконият тўғдиришига қўшимча, мамлакатда мавжуд бўлган  коррупцияга тўсқинлик яратади,-деб қўшимча қилди. 

Экспертларнинг фикрига кўра, порахўрлик ва коррупция иқтисодий ривожланиш дастурлари ва мақсадларни амалда татбиқ этиш учун салбий таъсир етказади. Қирғизистонда коррупция кенг тарқалишининг илдизи  Совет Иттифоқининг мувафаққиятсиз тизимига бориб тарқаладиким, Қирғизистон бюрократик тизимлари кенг кўламда порахўрлик ва молиявий коррупцияга гирифтор бўлишлари сабабига айланди.

Ушбу тизилмаларда коррупция жуда кенг тарқалган ва унинг бир қисмини баратараф этишнинг имкони йўқ. Ҳамда мавжуд бўлган тизилмаларни ислоҳ этмасдан бир қисмини тузатиш эса иккинчи маротаба коррупцияга қайтишга олиб келади. Марказий Осиё ва Жанубий Кавказда бу масала бир неча маротабалар тажриба этилди. Бироқ, ушбу мамлакатлар, айниқса Қирғизистонда коррупцияга қарши курашиш ва ислоҳотлар киритиш жараёни мағлубиятга учраши сабабига айланди. 

Қирғизистонда порахўрлик ва коррупциянинг кенг кўламда тарқалиши шундай бир вазъиятда ривож-равнақ топмоқдаким, бу мамлакат қирғиз меҳнат муҳожирларининг Қазоқистон ва Россиядан олинадиган маблағларисиз, чет эл ёрдамларисиз ҳамда хом ашьёни экспорт қилмасдан ҳаёт кечириш имкониятига эга эмас.

Бу масала ҳақида Россия халқаро алоқалар университети қошидаги тадқиқот марказининг раҳбари Андрей Казанцев хорижий кўмаклар, халқаро молиявий ташкилотларнинг кридитлари, жаҳон ва минтақа давлатлари томонидан молиявий кридитларни ихтисос бериш, хорижий меҳнат муҳожирларидан олинадиган даромадларнинг кўп қисми Қирғизистон давлат бюджети даромадларининг ягона йўлидир. Бу омиллар шуни кўрсатадики, хорижий кўмакларсиз Марказий Осиёнинг ушбу мамлакати келаси йиллар учун ўрта муддат ривожланиш бўйича дастурларини ижро этиш қудратига эга эмас,-деб таъкидлади. 

 Хулоса қилиб айтиш мумкинки, Қирғизистон  нодир метал, уран ва олтин манбаларига эга бўлишига қарамай мамлакатнинг иқтисоди тижорат, айниқса маҳаллий таварларни экспорт қилиш ва Хитойда ишлаб чиқарилган таварларни Марказий Осиё республикаларига қайта экспорт қилишга боғланиб қолган. Ҳақиқатан ҳам, Қирғизистоннинг даромад олиш имконияти чекланган. Бунга қўшимча, порахўрлик ва коррупциянинг кенг тарқалиши эса ҳар қандай иқтисодий ривожланиш дастурларини ижро этиш имконини тасир остига қуяди.