Россиянинг Шахти шаҳридаги газ портлаши оқибатлари - видео
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i42261-Россиянинг_Шахти_шаҳридаги_газ_портлаши_оқибатлари_видео
Ростов вилоятининг Шахти шаҳрида маиший газ портлаши оқибатида кўп қаватли бинонинг 2 та қавати қулаб тушди.
(last modified 2019-01-14T09:49:14+00:00 )
Январ 14, 2019 14:41 Asia/Tashkent

Ростов вилоятининг Шахти шаҳрида маиший газ портлаши оқибатида кўп қаватли бинонинг 2 та қавати қулаб тушди.

Интернет тармоқларида Ростов вилоятининг Шахти шаҳрида маиший газ портлаши оқибатилари тасвирланган видео пайдо бўлди. Видео маҳаллий аҳоли томонидан тавсирга олинган. Видео кадрларида бинонинг иккита қавати – саккизинчи ва тўққизинчи қавати қулаб тушганигини кўриш мумкин.

Ҳодиса Хабаров кўчасида тахминан соат 06:18да содир бўлган. Портлаш оқибатида саккизинчи ва тўққизинчи қаватларда жойлашган 4 та квартира зарар кўрган.

РИА Новостининг хабар қилишича, газ портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлган.

Қутқарувчилар вайроналар остидан етти кишини чиқариб олишган. 140 киши эвакуация қилинган. Беш кишининг тақдири аниқланмоқда.