Польша ва Американинг Эронга қарши конфренциясига Исломий Жумҳуриятнинг эътирози
(last modified Mon, 14 Jan 2019 12:21:56 GMT )
Январ 14, 2019 17:21 Asia/Tashkent
  • Польша ва Американинг Эронга қарши конфренциясига Исломий Жумҳуриятнинг эътирози

Америка ташқи ишлар вазири Майк Пампео Польшада Эронга қарши конфренцияни ўтказиш ҳақида халқаро ҳуқуқларга зид бўлган изҳорот бериши оқибатида Польшанинг Теҳрондаги вакили Эроннинг ташқи ишлар вазирлигига чақирилди.

Эрондан қурқитиш сиёсатини давом эттириш учун Америка давлатининг олиб бораётган сайъ-ҳаракатларига қўшимча Америка ташқи ишлар вазири Майк Пампео  11 январ куни Польшанинг пойтахти Варшава шаҳрида Польша ва Американинг муштарак мизбонлигида 13-14 февралда ўтказиладиган Эронга қарши конфренция ҳақида хабар берди. 

Бу сайъ-ҳаракат яна бир маротаба шуни кўрсатдики, Америка тинчлик ва барқарорликни барҳам берувчи ва террористларнинг ҳомийси унвонида минтақада янги фитна-найрангни келтириб чиқариш пайига тушган. 

мерика бундан олдин ҳам Албанияга мунофиқин террористик гуруҳчасини жўнатиш билан шуни исботладиким, унинг мақсади минтақада ўзининг хатарли сиёсатлари билан европалик мамлакатларни гирифтор қилиб қуйишдан иборат. Бу гал эса  Америка Ўрта Шарқда Эронга қарши мақсадлар остида ўтказиладиган конфренцияси учун Польшани дахолат этувчи ўз сиёсатига шерик этиб танлади. 

Польшанинг иштирокида Теҳронга қарши муштарак фронтни ташкил этиш сценарияси уша вақти маълум бўлдиким, европалик айрим мамлакатлар Эрон Европа тўпроғида ўз мухолифларига қарши амалиёт ўтказади деб айблов қуйишди. Бу масала бўйича Эрон хавфсизлик ташкилотларига қарши Франция ва Даниянинг қилган иддаоси ва ундан кейин Майк Пампеонинг Польшада ўтказиладиган конфренция ҳақидаги изҳороти аслида тузилган бу сценариянинг муқаддимаси эди. 

Таъкидлаш жоизки, бу ҳаракат Эрондан қурқитиш жараёнининг давомидир. Бунга қўшимча, Польша мизбонлигида ўтказиладиган Эронга қарши конфренция Американи Европа билан бирлаштириш учун режалаштирилган.

Эрон ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Баҳром Қосимий бундай конфренцияни ўтказишни Эрон баробарида Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар ўртасида тафриқа солиш учун Американинг олиб бораётган сайъ-ҳаракатидан далолат беради, -деб таъкидлади.   

Шунинг учун Теҳрон Польшадан Американинг васвасаси билан бундай бемаъни конфренцияни ўтказишдан тийилишини талаб қилади. Чунки бундай янги фазо яратишнинг орқа томонида ҳақиқатни яшаришдан бошқа нарса йўқ.