Остони Қудс мажмўаси
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i42281-Остони_Қудс_мажмўаси
Имом  Ризо (а)нинг ҳарамлари Эронда мусулмонлар учун энг муқаддас бўлган макон ва Ислом оламида энг шукуҳли ва гўзал бўлган диний мажмуалардан бири ҳисобланади.
(last modified 2019-04-08T04:11:39+00:00 )
Январ 14, 2019 14:57 Asia/Tashkent
  • Муқаддас Машҳад шаҳри
    Муқаддас Машҳад шаҳри

Имом  Ризо (а)нинг ҳарамлари Эронда мусулмонлар учун энг муқаддас бўлган макон ва Ислом оламида энг шукуҳли ва гўзал бўлган диний мажмуалардан бири ҳисобланади.

Машҳад шаҳри тарихий ёдгорликлар ва  сайёҳлик  жозибалари бўйича Эронда муҳим ўрин тутади ва ҳар йили ушбу шаҳарга  кўплаб хорижий сайёҳлар ташриф буюришади. Ислом Пайғамбари (с)нинг суюкли неваралари ва шиаларнинг саккизинчи Имоми  ҳазрат Али бин Мусарризо (а)нинг пок ҳарамлари Машҳад шаҳрининг энг машҳур обидаларидан ҳисобланади. Тарих давомида ушбу ҳарамда ҳар асрнинг мумтоз ҳунармандлари уни безатишга ҳисса қўшган.

Айтишларича, ҳижрий-қамарий иккинчи асрда Навғон шаҳрининг  Санобод қишлоғида гўзал ва хуш об-ҳавога эга боғ бўлган экан гўё.  Ушбу боғда амирлар ва ҳукумат мансабдорларини қабул қилиш муҳташам иморат ва хоналар қурилган. Ҳижрий-қамарий 203 йилда аббосийлар халифаси Маъмун томонидан  Навғон шаҳрида  Имом Ризо (а)ни шаҳодатга етказилганидан кейин Маъмун жамоатчилик фикрини чалғитиш учун Имом Ризо (а) нинг пок жисмларини    катта ҳурмат билан ўша боғда тупроққа топширади. Ўша вақтдан бошлаб ушбу боғ мусулмонлар, хусусан, шиа аҳли учун муқаддас бир маконга айланади.

Имом  Ризо (а)нинг ҳарамлари Эронда мусулмонлар учун энг муқаддас бўлган макон ва Ислом оламида энг шукуҳли ва гўзал бўлган диний мажмуалардан бири ҳисобланади. Мазкур мажмуада қарийб 25та муҳим бино жойлашган. Ушбу бинолар асрлар давомида қурилган ва уларда меъморчилик санъатининг юксак намуналарини кўриш мумкин. Имом Ризо (а)нинг қабрлари яқинида Шайх Баҳоий, Шайх Табарсий ва Шайх Ҳурр Омилий кабий машҳур  шахсиятлар дафн этилган

Мазкур мутабаррака маконларнинг тўрт бурчагида тўрт баст мавжуддир ва бу бастлар 4та машҳур уламо Шайх Тусий басти (хиёбоннинг йуқори тарафида), Шайх Ҳурр Омилий басти (хиёбоннинг пастки қисмида), Шайх Баҳоий басти (Боб-ул-вужуд кириш рўпарасида) ва Шайх Табарси  номи билан аталган. Баст деб хатардан  омон сақлайдиган жойларни айтишади.

Имом Ризо (а)  ҳарами

Исломий Инқилоб ғалабасидан кейин шамсий 1358 йилнинг охирида Остони Қудси Разавий мажмуасининг расмийлари ташаббуслари билан паҳлавийлар режими вақтида анбор сифатида ишлатилган Хайротхон ва Мирзо Жаъфар мадрасалари таъмирланиб, фойдаланишга  топширилган. Бу икки мадраса 22000 метр квадрат масоҳатига эага бўлиб, унда янги ва эски меъморий бинолар олдинги  кўринишини сақлаб қолган.Мазкур мажмуада ташкил этилган  биринчи рақамли бўлган Разавий Исломий фанлар университетининг очилиш маросими  шамсий 1363 йили Имом Ризо(а) валодат кунларида  ўтказилган.

Остони Қудсдаги исломий илмлар университети

Иккинчи рақамли бино Разавий Исломий фанлар университети Ҳидоят саҳнасининг шарқий бурчагида ва муборак маконларнинг  шимоли-шарқида 11400 метр квадрат майдонли пойдевор устида  уч қаватли бино қурилиб, шамсий 1383 йили шаҳривар ойида ишга топширилган.

Имом Ризо (а) нинг пок ҳарамларида мажмуасида йирик кутубхона, музей ва ҳужжатлар маркази ташкилоти ҳам жойлашган. Марказий кутубхонанинг ҳозирги ҳашаматли бино қурилиши шамсий 1383 йили Шайх Тусий бастининг кириш қисмидан то Табарсий бастигача  28800 метр квадрат масоҳатга эга майдонда қурилган ва шамсий  1383 йилнинг иккинчи ярмида фойдаланишга топширилган. Бу бинода учта бошқариш  идораси, мудирлик қилиш , халқаро ишлар ва умумий алоқалар бўлими, ахборот ва технология идораси ва бир нечта мутахассислар қароргоҳлари мавжуд. Мувофиқлаштириш ва марказий кутубхонани бошқариш  бўлими уч идорадан иборатдир: 1- махтутот идораси, 2-умумий кутубхона идораси, 3- китобхона хизмати идораси.

Имом Ризо (а) -нинг пок ҳарамларидаги кутубхона  

 

Остони Қудсдаги музей ҳам диққатга сазовор жойлардан биридир.Музей ишлари бошқаруви ҳам уч идорадан ташкил топган: Улардан бири “Ганжиналар ва ё хазиналар бўлими идораси” деб аталади.Бу идора 12 ганжинадан иборатдир ва учта мустақил бинода жойлашган ва 5 мингдан ортиқ маданий ва тарихий асарлар кўргазмаси унда ташкил этилган. 

Остони Қудс музейи

Музейдаги экспонатлар бўлимлари “Қуръон ва нафис ашёлар ганжинаси”, “Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари совғаларининг ганжинаси”, “Гиламлар хазинаси”, “Машҳад тарихиниг хазиналари”, “Сикка (тилло тангалар) ва медаллар кўргазмаси,” “Ҳайкалтарошлик ва ҳунармандчилик намуналари”, “Марворид ва чиғаноқлар намунлари”, “Астрономияга тегишли ашё ва қадимий соатлар экспонати”,”Қадимий  қурол- яроқ  намуналари” ва  номлар билан аталган. Кутубхона  ишларини бошқариш бўйича ҳам ҳарамда икки идора ташкил этилган: Машҳад шаҳри кутубхоналари ва туманлардаги кутубхоналар ишлари идораси.