Самарқандда илк бор тўхтатилган юракда мураккаб операция ўтказилди
(last modified Tue, 15 Jan 2019 06:22:59 GMT )
Январ 15, 2019 11:22 Asia/Tashkent
  • Самарқандда илк бор тўхтатилган юракда мураккаб операция ўтказилди

Самарқанд вилоят вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида туғма юрак нуқсони (порок) билан туғилган икки нафар беморнинг юраги илк бор муваффақиятли операция қилинди

Хабарда айтилишига кўра, марказда бўлмачалараро тўсиқ нуқсони ва қоринчалараро тўсиқ нуқсони бўлган икки турдаги юрак пороги операцияси муваффақиятли ўтказилган.

Ушбу мураккаб жарроҳлик амалиёти Москвадаги А.Н.Бакулев номидаги юрак-қон томир хирургияси илмий марказида ишлаб тажриба орттирган ва айни пайтда вилоятимизда фаолият кўрсатаётган тиббиёт фанлари номзодлари Мақсуд Саидов ва Икром Маллаев раҳбарлигида амалга оширилган.

2018 йил апрель ойида Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош врачи Маматқул Азизов айтишига қараганда, марказ 2018 йилда очилган. Марказга Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва вилоят ҳокимлиги томонидан амалий ёрдам кўрсатилган. Хусусан, вазирлик 8 турдаги тиббий асбоб-ускуналар, вилоят ҳокимлиги эса қиймати 1 миллиард 900 миллион сўм бўлган сунъий қон айлантириш аппарати олиб келиб ўрнатилган.

Ундан ташқари марказ шифокорлари хорижда малака ошириб келишган. Натижада ўтган йил вилоят бўйича туғма юрак нуқсони бор беморларнинг 82 нафарида юракда ёпиқ кардиожарроҳлик операциялари ўтказилган.Яқин кунларда бўлимда яна ўн нафар бемор болаларда ушбу ноёб жарроҳлик амалиётларини ўтказиш режалаштирилган.