Абу Саъд Абдулкарим бин Муҳаммад Самъоний
(last modified Wed, 16 Jan 2019 13:18:59 GMT )
Январ 16, 2019 18:18 Asia/Tashkent
  • Самъонийнинг \
    Самъонийнинг \"Ал-Ансоб\" китоби

Эроннинг машҳур тарихшуноси, ёзувчиси, шофеий фақеҳшуноси, ҳадис ва қуръон қорийси Абу Саъд Абдулкарим бин Муҳаммад Самъоний ҳижрий-қамарий олтинчи асрда яшаб, фаолият олиб борган.

 Абдулкарим Самъоний ҳижрий-қамарий 506 йил шаъбон ойининг 21- чисида Хуросондаги Марв шаҳрининг ноҳияларидан бўлмиш Самъонда фазилат ва илм аҳли бўлган оилада таваллуд топди. Самъонийнинг отаси уни уч ёшлигида илм ўрганиш учун Нишобурга олиб борди.

“Ал-Ансоб” китобида ёшилишича, бир йилдан кейин унинг отаси вафот этади ва Самъонийни амакиси тарбиялаб вояга етказади.

Унинг амакиси Абу Муҳаммад Ҳасан бин Абулмузаффар Самъоний зоҳид олим эди ва Самъоний Муаммар бин Рошиднинг “Ал-Жомеъ” китоби, Аҳмад бин Сайёрнинг “Тарих” китоби ва Аби Закариё Музаккийнинг “Амолий” китобини ўз амакиси олдида ўрганди. Ҳамда кичик амакиси Абулқосим Аҳмад бин Мансур Самъонийнинг наздида ҳадис ва фиқҳ илмини ўрганди. Айтишларича, Самъонийнинг синглиси ҳам фозила аёл эди ва Аби Ғолиб Муҳаммад бин Ҳасан Боқалоний Бағдодийдан ҳадисни нақл этиш рухсатини олганди.

Унинг устодларидан бошқа бири Аби Шужоъ Умар бин Абулҳасан Бастомий эди. Бу олим уни “Ал -Ансоб” китобини ёзиш учун ташвиқ ва тарғиб этганди. У ҳадисни эшитиш учун Исфаҳон, Хуросон, Ҳамадон, Мовароуннаҳр, Ироқ, Ҳижоз, Шом, Табаристон ва Байтул-Муқаддасга бир неча маротаба сафар қилди.  Самъоний охир-оқибат ҳижрий-қамарий 562 йили рабиул-аввал ойида вафот этади.

Самъоний кўп китоб ёзган. Аммо унинг машҳур китоби “Ансоби Самъоний” ёки “Ал-Ансоб” китобидир. Унинг бошқа китоби “Марв тарихи” деб номланади.

“Ал-Ансоб” китоби саккиз жилддан иборат ва араб шахсиятларининг шажараси ва  наслу насаблари ҳақида ёзилган китобдир. Шунингдек бу китобда шаҳар, мамлакат ва турли ноҳиялар ҳақида маълумотлар келтирилган.