Британиялик фотографлар кишини ҳайратга солувчи иссиқхоналар суратини оммага намойиш этишди (фотожамланма)
(last modified Tue, 22 Jan 2019 15:30:04 GMT )
Январ 22, 2019 20:30 Asia/Tashkent
  • Британиялик фотографлар кишини ҳайратга солувчи иссиқхоналар суратини оммага намойиш этишди  (фотожамланма)

Ботаника боғлари ва гулхоналар улкан сайёрамиздаги ўзига хос олам каби гўё. Бу ернинг ўз микроиқлими, бетакрор атмосфераси бор.

Ушбу масканларда гулхона жойлашган ер учун хос бўлган ўсимликлар ўсиши, тирик организмлар мавжуд бўлиши мумкин. Англиялик икки фотограф Индия Хобсон ва Магнус Эдмондсон мазкур яшил оролларнинг яна бир ўзига хослигини кўздан кечиришади: улар бир вақтнинг ўзида маданият, архитектура ва жонли табиат элементларини акс эттиради. Нақадар муҳташам тўплам!

Мана бир неча йилдирки, дуэт дунё бўйлаб саёҳат қилади ҳамда кишини ҳайратга солишга қодир бўлган энг гўзал гулхоналарни суратга олади ва уларнинг чиройини бутун дунёга намойиш этади. Ушбу суратларни томоша қилгач, ўз тревел-рўйхатингизга бир неча боғларга боришни киритишингиз аниқ.