Нишобурнинг буюк шахсиятлари
(last modified Thu, 24 Jan 2019 08:31:29 GMT )
Январ 24, 2019 13:31 Asia/Tashkent
  • Шайх Атторнинг Нишопур шаҳридаги мақбараси
    Шайх Атторнинг Нишопур шаҳридаги мақбараси

Нишобурнинг бошқа машҳур шахсиятларидан бири эронлик машҳур шоир ва ориф Фаридуддин Аттор Нишбурийдир.

Шайх Аттор ҳижрий-қамарий 540, милодий ҳисоб билан 1146 йилда таваллуд топган ва ҳижрий –қамарий 618 йилда  вафот этган. Унинг мақбараси Нишобур шаҳрида ҳижрий-қамарий IX-асрда қурилган. Ҳозирги  кунда Шайх Атторнинг мақбараси саккиз қиррали гунбаз шаклида бўлиб, тўртта кириш эшигига эгадир. Кошилар билан безатилган ушбу гунбаз  ташқарисида тўртта павилион қурилган. Гунбаз ичида Шайх Атторнинг қабри ва хос тарзда бўлган сутун мавжуддир.

Аттор жуда сермаҳсул шоир бўлиб, ундан 50 минг байт шеърий асар қолган. Шоирнинг шеърий девони, «Мухторнома» рубоийлар тўплами, «Мантиқ ут-тайр», «Хусравнома», «Асрорнома», «Илоҳийнома», «Мусибатнома», «Булбулнома», «Уштурнома», «Жавҳар уз-зот» достонлари ва «Тазкират ул-авлиё» тазкираси айниқса машҳур.Аттор асарлари, асосан, тасаввуф ҳақиқатлари баёнига бағишланган. Шунинг учун ҳам унинг тасаввуф адабиётидаги мақоми юксак. Фаридиддин Атгор — форсий сўз санъатидаги забардаст рубоийнавислардан бири ҳисобланади: унинг «Мухторнома»си 5000 та рубоийни ўз ичига олади. Албатта, уларнинг барчаси бизгача етиб келмаган. Асарнинг Эронда нашр этилган сўнгга нашрида, иловалар билан қўшиб ҳисоблаганда, 2279 та рубоий берилган.Сўфиёна руҳ ва мазмунга йўғрилган бу рубоийлар, бир сўз билан айтганда, Оллоҳни улуғлаш, илоҳий ишқни авж пардада куйлаш, инсонлик моҳиятини англаш, камолот йўлида парда бўлган жисм, нафс ва дунёни мазаммат қилиш, маъшуқа таъриф-тавсифи, висол умиди-ю, айрилиқ азоблари тасвирига бағишланган.

Мавлавий «Шайх Мансур Ҳаллож нури юз эллик йилдин сўнгра Шайх Фаридиддин Аттор руҳига тажалли қилди ва унинг мураббийси бўлибдир», — деб ёзган эди. Айни пайтда, Аттор Жалолиддин Балхийнинг келажагини башорат қилиб, унга ўзининг «Асрорнома» китобини ҳадя этган.Румийнинг: «Аттор руҳ эди-ю, Саноий унинг икки кўзи. Биз Саноий ва Аттор изидан келдик», — деган иқрори бежиз эмас.