Низомий Ганжавий
(last modified Sun, 27 Jan 2019 12:47:58 GMT )
Январ 27, 2019 17:47 Asia/Tashkent
  • Низомий Ганжавий
    Низомий Ганжавий

Низомий Ганжавий номи билан танилган Ҳаким Абу Муҳаммад Илёс ҳижрий-қамарий 6 асрда яшаб фаолият олиб борган Эрон халқининг машҳур шоирларидан ҳисобланади.

Низомий Ганжавий 

 

 Низомий Ганжавий 530-540 йиллар ўртасида Ганжа шаҳрида дунёга келди ва 70 йил умр кўрганидан кейин ҳижрий-қамарий 599 йилда мазкур шаҳарда вафот этди. У ўз замонида ривожланган илмларни ўзлаштирган эди. У бой бадавлат бўлгани сабабли, шоирлик орқасидан кун кечиришга эҳтиёж сезмасди. Шунинг учун тадқиқот олиб бориш ва илм ўрганиш билан шуғулланди. У тафсир, калом ва ҳадисни илмини ўрганиб, фалсафа ва ирфонни ҳам ўрганди.  
Эроннинг қадимий таълим-тарбия олиш тизимида ҳикмат илми фалсафа ва калом илмини ўрганишдан ташкил топганди. Низомий Ганжавийдан мерос қолган барча асарлари, айниқса Махзунул-Асрор, Иқболнома, маснавийларининг барча муқаддималари унинг ҳикмат илмидан бохавар эканлигидан далолат беради.

Низомий Ганжавий Қуръонни ёд олган. Фиқҳ, тарих, география, фалсафа, мантиқ ва адабдан таълим олиб, уларнинг ҳар бирида устод даражасига етишган. Табиий фанлар, хусусан, табобат ва илми нужум (астрономия)ни ҳам яхши билган. Замонавий илмлардан ташқари, юнон фалсафаси ва адабиёти, эроний халқларнинг исломдан олдинги сўз санъати, халифалик даври илмий-адабий асарлари, яҳудий ва насроний халқлари тарихи, Кавказ халқларининг ўтмишидан етарли маълумотга эга бўлган. У етук математик сифатида ҳам эътироф этилган.

 

Низомий Ганжавийнинг 20 минг байтдан иборат шеърий девони бўлган. Шоирнинг лирик шеърлари турли баёз ва тўпламлардан таркиб топиб, жамланган. Лекин ундан айрим парчалар: 16 қасида, 192 ғазал, 5 қитъа, 68 рубоий ва 17 байт сақланиб қолган, холос.
Асосий асари «Хамса»: 1. «Маҳзан ул-асрор» («Сирлар хазинаси», 1173 ёки 1180)да муқаддима ва хотимадан ташқари 20 мақола бўлиб, ҳар мақолага оид 20 ҳикоя мавжуд. Асарда шоир яшаган даврнинг муҳим ижтимоий-сиёсий ва ахлоқий-таълимий масалалари акс этган. Кейинчалик бу асарга жавобан форсий ва туркий адабиётларда 40 дан ортиқ достонлар (Навоий, «Ҳайрат ул-аброр») яратилган. 2. «Хусрав ва Ширин» (1181) севги ва садоқат мавзуида; 3. «Лайли ва Мажнун» достони (1188) араб ривоятлари асосида яратилган; 4. «Ҳафт пайкар» достони (1196) Баҳром Гўр ва унинг номи билан боғлиқ воқеаларга асосланган. Асар ҳикоя ичида ҳикоя тарзида ёзилган бўлиб, уларда инсон тарбияси, хулқ-атвори билан боғлиқ ғоялар илгари сурилган. Ҳикояларида халқ эртаклари таъсири сезилиб туради; 5. «Искандарнома» достони (1190—1200)-да Низомий Ганжавий ўзининг одил ва маърифатли шоҳ, комил инсон, идеал жамият ҳақидаги орзуларини Искандар образи ва хаёлий тасвирлар орқали ифодалаган. «Хамса» Шарқ халқлари адабиётлари ривожига катта таъсир этган. 13-асрдан бошлаб бир қанча шоирлар (Амир Хусрав Дехдавий, Навоий, Жомий ва б.) «Хамса» ёзганлар.

Низомий Ганжавийнинг  Озарбойжондаги мақбараси