Январ 28, 2019 11:18 Asia/Tashkent

Шимолий Каролина штатида тимсоҳлар музлаб қолди

Shallotte River Swamp Park’да тимсоҳлар ўзи яшайдиган ботқоқ билан бирга музлаб қолган. Четдан қараганда улар гўё ўликдай кўринади: ҳаракат қилмайди ва ҳеч нарсага муносабат билдирмайди, тепаликда эса уларнинг юзлари ва бурунлари кўринади.

Аслида улар чуқур уйқуга кетган бўлиб, бошининг бир қисмини нафас олиш учун ташқарида қолдиради.

Бу ҳолатда улар бир неча ой қолади: ушбу давр мобайнида уларда модда алмашинуви секинлашади ва шу сабабли организм озуқага муҳтожлик сезмайди. Бундан ташқари улар қувватни ушлаб туриш учун тана ҳароратини пастлатади.

Муз эриганида эса тимсоҳлар тирилиб, одатий ҳаёт тарзига қайтади.

Ёрлиқ