Қайси давлатлар энг кўп оролларга эга? (фотожамланма)
(last modified Tue, 29 Jan 2019 08:32:24 GMT )
Январ 29, 2019 13:32 Asia/Tashkent
  • Қайси давлатлар энг кўп оролларга эга?
    Қайси давлатлар энг кўп оролларга эга?

Дунёда шундай мамлакатлар борки, минглаб оролларни тасарруф этадилар.

Дунёда шундай мамлакатлар борки, минглаб оролларни тасарруф этадилар. Бу оролларнинг аксариятида одамлар яшамаса-да ва амалда бу оролларнинг ҳеч бир фойдаси бўлмаса-да, давлатлар уларни зўр бериб ҳимоя қилишади ҳамда бировга бериб қўйишни хаёлларига ҳам келтирмайдилар.

Ороллар мамлакати бўлган Япония 2990 километрли архипелагдан иборат ва унда 6 853 ороллар мавжуд. Улардан 430тасида одамлар яшайди. Энг йирик тўрт орол – Хонсю, Хоккайдо, Сикоку ва Кюсю асосий майдонни ташкил қилади.

Шунча ороли бўлишига қарамай, Япония чегарадаги баҳсли оролчалар учун қўшниси Хитой билан можаро қилиб туради. Шунингдек Япониянинг Россия билан Курил оролларидан иборат асрий талашуви ҳамон якунига етмаган.

Филиппинни ҳам ороллардан иборат деб бемалол айтиш мумкин. Оролларнинг энг йириги ва аҳоли зич яшайдиган Лусон бўлиб, унда мамлакатнинг йирик шаҳри Кесон жойлашган. Оролларнинг кўпчилигида дам олиш масканлари ташкил қилинган. Табиати жуда гўзаллиги учун ҳамиша сайёҳлар билан гавжум бўлади.

Австралиядан азалдан 8000дан ортиқ орол мавжудлиги маълум эди. Аммо сўнгги маълумотларга кўра улар сони 8222тани ташкил қилади. Улардан 3747таси Ғарбий Австралияда, 1955таси Квинслендда, 1000таси Тасманияда жойлашган. Австралия оролларининг деярли ҳаммаси ёввойи табиати билан одамларни мафтун қилади.

Индонезияни расман “Ороллар мамлакати” деб аташади. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор албатта. Майдони бўйича дунёда 14-ўринда турувчи бу давлат бир бирига ёндашиб кетган ороллардан иборат ва уларнинг энг йириги – Ява оролида пойтахт Жакарта шаҳри жойлашган. Кўпчилик ороллар вулқонлари, шаршаралари, пляж ва тоғлари билан сайёҳларни оҳанрабодек тортади.

“Ороллар мамлакати” деб аталиши, 17 мингдан ортиқ оролга эга бўлишига қарамай Индонезия бу рўйхатда кучли учликка ҳам кира олмаган. Ороллари сони бўйича эса етакчидан эса ўнлаб марта орқада.