Шайх Шаҳобиддин Суҳравардий
Исломий фалсафасида “Ишроқ ҳикмати”-га асос солган ориф Шайх Шаҳобиддин Суҳравардий ҳижрий-қамарий 549 йилда Занжоннинг яқинида жойлашган Суҳравард қишлоғида дунёга келди.
Шайх Ишроқ тахаллуси билан машҳур бўлган Абулфутуҳ, ҳаким, файласуф, ёзувчи, мутакаллим Шайх Шаҳобиддин Суҳравардий ҳижрий-қамарий 549 йил Занжон атрофида жойлашган Суҳравард шаҳрида таваллуд топди. У фиқҳ усули ва ҳикмат илмини ўрганганидан кейин ҳикмат ва фалсафа илмида пешволик қилди. Ва зийраклилиги, хотирасининг қучли бўлиши ва эзгў қарашга эга бўлиши туфайли ўз замонининг кўпгина илмларида устодлик даражасига етди. Суҳравардий кўпгина мавридларда аввалгиларнинг фикрларига хилоф тарзда фикр баён айлаб, эрон ҳикматлари ва зардуштий динининг атамаларидан фойдаланганлиги сабабли диний мутаассиблар томонидан динсиз деб эълон қилинди.
У ўзининг қисқа умрини илм ўрганишга сарфлади ва Мароға, Исфаҳон, Анталия ва Ҳалабда буюк устодларнинг илмидан баҳраманд бўлди. Суҳравардий “Ҳикматул-Ишроқ” китобини таълиф этиш ва Ҳалаб фақеҳшунослари билан қилган баҳс-мунозаралари орқали катта обрў-эътибор ва Салжўқийлар дарборида ҳам шўҳрат қозонганди. Ҳалаб уламоларининг назарига биноан унинг динсиз эканлиги ҳақида ҳукм содир этилди ва Салоҳиддин Аюбий ўз ўғли Малик Зоҳирга Суҳравардийни қатл этиши учун дастур берди. Аммо Малик Зоҳир ўз отасининг ҳукмини бажармади. Ҳалаб уламолари такфир ҳукми ижро этилмаганини пайқаганларида, яна бир марта Салоҳиддинга мактуб ёзиб, агар Малик Зоҳир Шаҳобиддинни ўз олдида сақласа, унда узоқ вақт ўтмасдан унинг тафаккурини бузади. Агар уни ҳайдаса, у қаерга бормасин халқнинг фасодликка учраши сабабига айланади,-деб таъкидлашди.
Салоҳиддин иккинчи маротаба қозийга хат ёзди ва ўз ўғлига агар Шаҳобиддинни қатл этишга эътиборсизлик қилсанг, Ҳалабни сенинг тасарруфингдан қайтариб олиш учун ҳукм чиқараман,- деб таҳдид солди.
Охири уни ҳижрий-қамарий 587 йилда 38 ёшлигида қатл этишди.. Суҳравардий ўзининг қисқа бир умрида араб ва форс тилларида 50-дан ортиқ рисола ва кўпгина асар ёзиб мерос қолдирган. "Мантиқут-Талвиҳот", "Ал-Муқовимот", "Ҳикматул-Ишроқ" каби асарларни араб тилида ва "Рўзе бо жамоати Суфиён" , "Ақли сурх" ва "Партавнома " каби асарларини эса форс тилида ижод этган. Суҳравардий "Ҳикмати Ишроқ"-ни янгитдан жонлаштирди ва камолотга етказди. "Ҳикмати Ишроқ"-да сайру сулук фақат фикрнинг маҳсули эмас, балки завқни тарбия бериш ва ҳидоят этиш зимнида вужудга келади.