Исломий Инқилоб; Зўравон режимлар қаршисида Эрон халқи қудратининг жилваланиши
(last modified Sat, 02 Feb 2019 07:50:57 GMT )
феврал 02, 2019 12:50 Asia/Tashkent
  • Исломий Инқилоб; Зўравон режимлар қаршисида Эрон халқи қудратининг жилваланиши

Исломий Инқилоб ғалаба қозонишидан 40 йил ўтмоқда. Душманлар бу инқилоб баробарида ўз ночорликларини ҳис қилган ва Эрон халқининг буюк қудратига ҳасрат билан термилиб турган бир вақтда Эрон буюк халқи Исломий Инқилобининг 40 йиллик ғалабасини нишонлашмоқда.

Ҳижрий-шамсий 1357 йил 22 баҳман ойида (1978, феврал)  Исломий Инқилоб ғалаба қозонгани замонидан бошлаб, минтақа ишларига дахолат этувчи зўравон қудратлар ўз ҳукмронликларини муҳофазат этиш мақсадида, Эрон Ислом Жумҳуриятига қарши мухолифат қилишни бошлашди. 

Аммо Эрон халқининг азамати қаршисида ночор ва ожиз қолишди. Эрон халқининг азамати тарихий бир ҳақиқат ҳисобланади. Эрон Ислом Жумҳурияти иқтидорининг намуналаридан бири бу ирсий манархия ва мустабид салтанат ҳукуматининг зулмидан нажот топишдир. 

Эрон Ислом Жумҳурияти 40 йил давомида душманларнинг барча зўравонлик ва ғаламизликларига қарши кураш олиб борди. 

Бугунги кунда дунёнинг буюк сиёсатчилари 40 йил муқовимат кўрсатгани учун Эрон халқини мақташади ва бу эса бир ҳақиқатдир. Эрон халқи барча босимлар, ҳужумлар ва таҳдидларга қарши курашди ва ҳеч қачон орқага чекинмади ва душман баробарида буй сунмади.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг ушба ҳақда баён эттган сўзлари буни яққол намоён этади.

Ул ҳазрат шундай марҳамат этадилар: "Америка Исломий Инқилобдан яхшигина тарсаки еган. Шу сабабли унга нисбатан гина-кудурат сақлаб юради. Шунинг учун улар минтақада буюк бир исломий қудрат вужудга келиши ва уларнинг минтақадаги тамагарликлари баробарида қарши кураш олиб боришидан қурқишади. Улар бу ҳодиса юз бермаслигини хоҳлайдилар. Бу ҳодисадан қурқишлари сабабли унга қарши аксиламал кўрсатиб, унга қарши кураш олиб боришади. Ривожланган технология, катта бойлик ва атом қудратига эга бўлган Америка жаҳоннинг турли минтақаларида мағлубиятга учради. У Ироқ, Сурия, Ливан, Покистон ва Афғонистонда мағлуб бўлди ҳамда дунё қудратлари билан юзмаюз бўлишда мағлубиятга учради ва мағлубиятга ҳам учрайди. Бугунги кунда сиз шоҳид бўлаётган бошқа мағлубиятлар ҳам Американи кутмоқда."   

Америка давлат сиёсатчилари Исломий Инқилобнинг ўзлиги ва Эрон Ислом Жумҳурияти тизимининг муросасизлиги билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда.  Америка Исломий Инқилобни дунёда исломий уйғонишнинг бошланиши ўзининг мустамлакачилик сиёсатлари баробарида муқовимат кўрсатиш маркази деб билади. Шунинг учун Эрон Ислом Жумҳурияти тизимига нисбатан чуқур гина-кудуратга эгадир.