Абулҳасан Али бин Усмон Ҳужвирий
Абулҳасан Али бин Усмон Ҳужвирий тўртинчи асрнинг охири ва бешинчи асрнинг бошида Ғазнавийлдар сулоласининг ҳукмронлик қилиш даврида Ғазна шаҳридаги Ҳужвир маҳалласида дунёга келди.
Ҳужвирий уша замоннинг маданий марказларида барча илмлар билан яқиндан ошно бўлди. У Қуръон, ҳадис, тафсир, фиқҳ ва калом илмларини ўз ватани Ғазна шаҳрида ўрганди. У ўз илмини такомуллаштириш мақсадида кўп сафар қилди ва кўп шайхларнинг дарсларига қатнашди. Ана сафарлардан бирида Ливанда истиқомат қиладиган Шайх Абулфазл Хаталий билан танишди ва уни ўзининг устоди деб қабул қилди. Ҳажвирийнинг охирги сафари Лоҳур эди. Ҳиндустон ва Хуросон чегарасида жой олган бу шаҳарда “Кашфул-Маҳжуб” асарини ёзиб уни мукаммаллаштирди.
“Кашфул-Маҳжуб” китобига асосан Ҳужвирий Лоҳурда истиқомат қилишдан олдин Ҳиндустон ва Покистоннинг кўпгина шаҳарлдарига сафар қилган ва у ердаги донишмандлар билан мулоқот қилган. Шунингдек ушбу шаҳар халқининг расм-русумлари ва удумлари билан яқиндан ошно бўлган. У бошқа мамлакат ва шаҳарларга сафар қилганидан кейин Лоҳур шаҳрида истиқомат қилади ва ушбу шаҳарнинг аҳоличи унинг шогирди ёки муриди бўлишди. Ҳужвирий Лоҳурда дафн этилган. Ҳажвирий неча ёшлигида Лоҳурга сафар қилгани бизга маълум эмас. Тазикирачилар ва ёзувчилар турлича маълумот беришади. Жумладан покистонлик ёзувчи ва шоир Иқбол ЛоҳурийҲажвирийнинг панжоб шаҳрига сафар қилиши ҳақида шеър ёзган ва Ҳужвирийнинг бу минтақага киришини ушбу ўлканинг хурсандчилигининг сабаби деб билган.
Ҳужвирий Лоҳурда кўп хизматларни амалга оширди ва кўп шогирд ва муридларни тарбиялади. Ҳиндустоннинг тарихчилари ва диний намояндалари Ҳажвирийнинг ислом динида қилган хизматларини тан олишган. Гениш Дос “Порбоғи Панжоб” китобида шундай ёзади: “Уша замонда Машраб ва Ҳиндустоннинг Гужорон қавми Лоҳурда истиқомат қилишарди. Ҳужвирий сабабли улар исломни қабул қилишди ”
Аҳмад Чаштий ҳам “Тадқиқоти Чаштий” китобида шундай ёзади: “Ҳужвирий Лоҳурга келганида, Панжоб ҳокимининг ўринбосари Рожа Рой унинг муриди бўлди ва мусулмонликни қабул қилди. Уни Ҳиндустон шайхи деб аташди. ”
Ҳажвирий вафоти ҳақида турлича нуқтаи назарлар мавжуд. Унинг вафот этган йилини 465-469 йилларда деб айтиш мумкин. Аммо у Заҳириддавла султон Иброҳим бин Масъуд бин Маҳмуд Ғазнавий замонида оламдан ўтгани аниқ. Унинг қабр усти мақбараси Султон Иброҳим томонидан қурилган. Ҳужвирийнинг Лоҳурдаги мақбараси аҳли ислом зиёратгоҳига айланган.
Ҳажвирий “ Кашфул-Маҳжуб” китобидан ташқари тўққизта бошқа асар ҳам ёзган. Аммо улардан ҳеч қайси бири бизгача етиб келгани йўқ. Айрим асарлари ўғирланган бўлса, бошқа бирини эса бошқалар ўз номларига мансуб этишган. Ҳужвирийнинг шеърий тўплами ҳам бўлган. Ҳужвирийнинг бошқа асарлари “Минҳожуддин” ва қисқа рисола шаклидаги “Кашфул-Асрор” деб номланади.