Турбати Ҳайдариядаги тарихий ёдгорликлар
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i43037-Турбати_Ҳайдариядаги_тарихий_ёдгорликлар
Турбати Ҳайдарияда турли тарихий ёдгорликлар жой олган.
(last modified 2019-02-04T05:04:04+00:00 )
феврал 04, 2019 09:30 Asia/Tashkent
  • Турбати Ҳайдариядаги Қутбиддин Ҳайдар мақбараси
    Турбати Ҳайдариядаги Қутбиддин Ҳайдар мақбараси

Турбати Ҳайдарияда турли тарихий ёдгорликлар жой олган.

Ҳижрий-қамарий 513-618 йилларда яшаган машҳур ориф ва ҳайдария фирқаси асосчиси Қутбиддин Ҳайдарнинг мазори Турбати Ҳайдария шаҳрининг ичида жойлашган ва ва ушбу мақбара Сафавийлар  давридан қолган обидалардан ҳисобланади.  Мазкур мақбара баланд айвон, кириш йўлаклари, гунбаз ва хонадан иборатдир. Гунбаз остида бўлган хонанинг масоҳати 100 метрни ташкил этади ва ташқи кўринишда унинг нақшаси хочни эслатади. Қабр уcтида ёғочдан қурилган панжара ё зариҳ ҳижрий- қамарий  987 йилда қурилган. Кириш йўлаги охирида меҳроб ҳам мавжуд. Йиллар давомида ушбу мақбара биносига катта эътибор қаратилган ва кўплаб таъмирлаш ишлари ҳам амалга оширилган.

турбати Ҳайдарияда жойлашган Қутбиддин Ҳайдарнинг мазори

Турбати Ҳайдария тумани жуғрофик мавқейи  сабабли жозибали табиий манзараларга ҳам эгадир. Туман шимолида жойлашган юқори ва пастки Кома боғлари, Ҳисор ва Санубар дарёлари, Рудмаъжaн шаршараси, ов қилиш учун мавжуд жойлар Турбати Ҳайдариянинг табиий жохибаларидан ҳисобланади. Шаҳарнинг дам олиш жойлари эса ”Миллий истироҳат боғи” ва “Пешкўҳ” ўрмонли парки ҳисобланади. Қўриқланган табиий минтақалар эса Турбати Ҳайдария туманининг шарқида Зова тумани тепаликларида жойлашган.

“Пешкўҳ” ўрмонли парки

Қўриқланган ушбу минтақаларда турли  ёввоий ҳайвонлар ва нодир қушларни кўриш мумкин. Кийик, тоғ эчкиси, бўри, сиёҳсина аталувчи жонвар, қарақовул, бургут ва бошқа мавжудотлар мазкур минтақада яшаш учун қулай шароитларга эга.