“Пешкўҳ” ўрмон парки
(last modified Tue, 05 Feb 2019 08:10:22 GMT )
феврал 05, 2019 13:10 Asia/Tashkent
  • Турбати Ҳайдариядаги “Пешкўҳ” ўрмон парки
    Турбати Ҳайдариядаги “Пешкўҳ” ўрмон парки

Турбати Ҳайдария шаҳрининг дам олиш жойлари эса ”Миллий истироҳат боғи” ва “Пешкўҳ” ўрмонли парки ҳисобланади.

Ҳижрий-қамарий 513-618 йилларда яшаган машҳур ориф ва ҳайдария фирқаси асосчиси Қутбиддин Ҳайдарнинг мазори Турбати Ҳайдария шаҳрининг ичида жойлашган ва ва ушбу мақбара Сафавийлар  давридан қолган обидалардан ҳисобланади.  Мазкур мақбара баланд айвон, кириш йўлаклари, гунбаз ва хонадан иборатдир. Гунбаз остида бўлган хонанинг масоҳати 100 метрни ташкил этади ва ташқи кўринишда унинг нақшаси хочни эслатади. Қабр уcтида ёғочдан қурилган панжара ё зариҳ ҳижрий- қамарий  987 йилда қурилган. Кириш йўлаги охирида меҳроб ҳам мавжуд. Йиллар давомида ушбу мақбара биносига катта эътибор қаратилган ва кўплаб таъмирлаш ишлари ҳам амалга оширилган.Турбати Ҳайдария тумани жуғрофик мавқейи  сабабли жозибали табиий манзараларга ҳам эгадир. Туман шимолида жойлашган юқори ва пастки Кома боғлари, Ҳисор ва Санубар дарёлари, Рудмаъжaн шаршараси, ов қилиш учун мавжуд жойлар Турбати Ҳайдариянинг табиий жохибаларидан ҳисобланади. Шаҳарнинг дам олиш жойлари эса ”Миллий истироҳат боғи” ва “Пешкўҳ” ўрмонли парки ҳисобланади. Қўриқланган табиий минтақалар эса Турбати Ҳайдария туманининг шарқида Зова тумани тепаликларида жойлашган. Қўриқланган ушбу минтақаларда турли  ёввоий ҳайвонлар ва нодир қушларни кўриш мумкин. Кийик, тоғ эчкиси, бўри, сиёҳсина аталувчи жонвар, қарақовул, бургут ва бошқа мавжудотлар мазкур минтақада яшаш учун қулай шароитларга эга.  

Турбати Ҳайдария туманининг Талои Сурх шаҳрига яқин бўлган тепалар, тоғ  этаклари ҳамда ушбу шаҳарнинг жануби-шарқий гўшасида жойлашган “Пешкуҳ” тоғли  парки 800 гектар масоҳатга эгадир. “Пешкуҳ” тоғли паркининг табиий манзаралари кўллари ва паркда яратилган шаршаралар, болалар учун қурилган  ўйин майдонлари Хуросони Разавийнинг туристик минтақаларидан ҳисобланади. Мазкур паркда сайёҳ ва зиёратчилар  учун вақтинча яшаш жойлари бўлган “Сомин”  камп ҳам қурилган. Сайёҳ ва зиёратчилар мазкур кампларда дам олиб, сафарларини бошқа шаҳарларга давом эттиришлари мумкин.